Жаҳон

Тожикистонда фолбин ва сеҳргарларга борганлар жарима тўлайди

Агар шахс бир йил ичида фолбинлик ёки сеҳргарлик билан қайта шуғулланса, бу жиноят сифатида баҳоланади.

Тожикистонда фолбин ва сеҳргарларга борганлар жарима тўлайди

Тожикистонда энди фолбин ва сеҳргарлик хизматларидан фойдаланган фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилади. Душанбе шаҳар Ички ишлар бошқармаси маълум қилишича, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга киритилган янги қўшимчалар билан бундай амалиётга жалб қилинганларга жарима солиш тартиби жорий этилган.

 

Янги қоидаларга кўра, фолбин ёки сеҳргарга мурожаат қилган шахсларга ҳисоблаш кўрсаткичининг 50 (3 750 сомони)дан 60 (4 500 сомони) баробаригача жарима солинади. Ички ишлар органлари фуқаролардан қонунбузарликдан тийилишни сўраб, бу каби ҳолатларнинг олдини олишда полиция билан ҳамкорлик қилишни тавсия қилмоқда.

 

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, агар шахс бир йил ичида фолбинлик ёки сеҳргарлик билан қайта шуғулланса, бу жиноят сифатида баҳоланади. Шу билан бирга, тегишли модда бўйича қандай жазо чораси қўлланиши аниқ белгиланмаган.

 

Тожикистонда фолбин ва сеҳргарларга қарши мунтазам рейдлар ўтказилади, бу эса жамиятни ноқонуний амалиётлардан ҳимоя қилиш ва фуқароларни огоҳлантиришга қаратилган чора сифатида кўрилмоқда.

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари сув, тупроқ ва ҳавонинг кенг кўламда ифлосланишига олиб келиб, аҳоли саломатлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдирмоқда.

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Гумонланувчилар суд қарори билан ҳибсга олиниб, қамоққа юборилган.

Хитойда жосуслик иши: давлат сирларини сотган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Хитойда жосуслик иши: давлат сирларини сотган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Амалдор хорижий давлатга 100 дан ортиқ маълумот етказган, уларнинг 35 таси давлат сири деб топилган.

Калининград блокадаси хавфи: Россия иккита темирйўл пароми қуради

Калининград блокадаси хавфи: Россия иккита темирйўл пароми қуради

Ушбу чора Калининград вилоятини транспорт блокадасидан ҳимоя қилиш ва унинг узлуксиз таъминотини йўлга қўйиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда: БМТга билдиришнома юборилди

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда: БМТга билдиришнома юборилди

Мамлакат 2027 йил ноябридан статут иштирокчиси бўлмайди.

Янги Конституция рад этилса, Пашинян бош вазирликдан кетади

Янги Конституция рад этилса, Пашинян бош вазирликдан кетади

Арманистон бош вазири референдум натижасига қараб истеъфога чиқиши ёки тинчлик жараёнини якунлаш устида ишлашда давом этишини маълум қилди.

Трамп Эрон ҳужумлари кучайганини айтди: барча ракета ва дронлар уриб туширилган

Трамп Эрон ҳужумлари кучайганини айтди: барча ракета ва дронлар уриб туширилган

АҚШ президенти ҳужумлар кучайганини АҚШдаги оралиқ сайловларда демократлар ғалаба қозонгани билан боғлади.

Қирғизистондаги қурилиш объектида ёнғин: икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қирғизистондаги қурилиш объектида ёнғин: икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Яна бир нафар фуқаро эса реанимацияга ётқизилган.