Бугун Ўзбекистон аҳолиси 38 млн бўлди
Аҳолининг кўпчилик қисмини эркаклар ташкил этади.

Бугун, 2025 йилнинг 28 август куни соат 9:35 ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 38 миллион нафардан ошди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитасининг расмий сайтида берилган маълумотларда қайд этилган.
Шулардан 18 863 202 нафари — аёллар, 19 136 802 нафари — эркаклар.
Таъкидланишича, 1 июль ҳолатига кўра мамлакат аҳолиси 37 859 795 нафарни ташкил этган.







