Жаҳон

Польша Беларус ва Украина билан чегарадош ҳудудда парвозларни вақтинча чеклайди

Чекловлар хавфсизликни таъминлаш мақсадида 2025-йил 10-сентябрдан 9-декабргача амал қилади.

Польша Беларус ва Украина билан чегарадош ҳудудда парвозларни вақтинча чеклайди

Польша авиация навигацияси хизмати (PANSA) хабарга кўра, мамлакат шарқида — Беларус ва Украина билан чегарадош ҳудудда парвозлар вақтинча чекланган. Қарор 2025-йил 10-сентябрдан кучга кириб, 9-декабргача амал қилади.

 

PANSA баёнотида айтилишича, чекловлар давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий қилинган. Ушбу ҳудудда фуқаролик дронлари куну тун парвоз қила олмайди. Тунда фақат ҳарбий самолётларга, кундузи эса Польша ҳукуматини олдиндан огоҳлантирган ҳаво кемаларига рухсат этилади. Фавқулодда вазиятлар, табиий офатлар ёки шошилинч тиббий ёрдам учун учадиган самолётлар бу тартибдан мустасно.

 

Шунингдек, ҳукумат ва тиббий авиация парвозлари, экологик хавф ёки табиий офат оқибатларини бартараф этишга қаратилган миссиялар ҳам рухсат этилиши мумкин. PANSA қайд этишича, белгиланган ҳудудга рухсатсиз кириш авиация қонунчилигини бузиш ҳисобланади.

 

Мазкур қарор Россия ва Беларуснинг қўшма “Запад-2025” ҳарбий машғулотлари фонида қабул қилинган. 10-сентябрь куни эса Россиянинг Украинага қилган дрон ҳужуми оқибатида илк бор Польша ҳудуди ҳам зарарланган, камида 19 дрон мамлакат ҳаво ҳудудига киргани ва улардан тўрт нафари уриб туширилгани хабар қилинганди. Шу сабабли Варшава, Люблин ва Жашув аэропортлари вақтинча фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди.

custom img

АҚШда 4,5 миллион долларлик товарларни ўғирлашда гумонланган ўзбекистонликлар ушланди

Гумонланувчилар омборлардан сигареталар, қимматбаҳо пишлоқлар, гўшт ва мис маҳсулотларини олиб чиқиб кетишган.

custom img

АҚШ Эрон билан сулҳдан воз кечиши мумкин — WSJ

Трамп америкалик ҳарбийлар ҳалок бўлса, Эронга қарши ҳарбий амалиётларни қайта бошлаши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

Исроил ва Ливан сулҳни амалга оширишга келишди — минтақавий кескинлик юмшаши мумкин

Мазкур сулҳ ортидан Эрон билан боғлиқ музокараларда ҳам силжиш бўлиши кутилмоқда.

custom img

Рубио Марказий Осиёга ташриф буюради

АҚШ давлат котиби СССР вақтида Марказий Осиё мамлакатлари учун иқтисодий чекловлар — Жексон–Ваникни бекор қилишни қўллаб-қувватлади.

custom img

Трамп Анқарада бўлиб ўтадиган НАТО саммитида қатнашади

АҚШ Давлат котибига кўра, ушбу йиғилиш НАТО тарихидаги энг муҳим саммитлардан бири бўлади.

custom img

Трансчегаравий катта наркогуруҳ ушланди

Гуруҳ Тожикистондан Қирғизистон орқали Ўзбекистонга гиёҳванд моддалар етказиб бериш билан шуғулланган.

custom img

Трамп Хоманаий билан учрашмоқчи

АҚШ президентининг таъкидлашича томонлар ўртасидаги муносабатлар ижобий томонга ўзгармоқда.

custom img

Ҳиндистонда меҳмонхона ёниб кетти, 21 киши ҳалок бўлди

Ёнғин бинонинг биринчи қаватида жойлашган ресторанда бошланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"