Жаҳон

Қирғизистон собиқ президентининг оиласи уйдан мажбуран чиқарилди

Суд қарорига мувофиқ, собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг мол-мулки, жумладан, Қўй-Тошдаги уй мусодара қилинди.

Қирғизистон собиқ президентининг оиласи уйдан мажбуран чиқарилди

Қирғизистон Давлат мулкини бошқариш агентлиги маълум қилишича, суд қарори асосида собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг оиласи яшаб келган Чуй вилоятининг Аламудин туманига қарашли Қўй-Тош қишлоғидаги уй ва ер майдони давлат тасарруфига қайтарилди. Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг оиласи Қўй-Тош қишлоғидаги уйидан мажбуран чиқариб юборилмоқда.

 

Агентлик вакилларининг таъкидлашича, ушбу ҳудуд эндиликда ижтимоий эҳтиёжларга хизмат қиладиган объектларга ажратилади. Режаларга кўра, у ерда қариялар уйи ва болалар боғчаси қурилиши белгиланган.

 

Маълумот учун 2025 йил 3 июн куни Бишкек шаҳрининг Биринчи Май туман суди Алмазбек Атамбаевни 11 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳақидаги ҳукмни эълон қилган. Шу билан бирга, суд қарорига кўра, собиқ президентнинг бир қатор мол-мулклари, жумладан Қўй-Тошдаги уйи мусодара қилиниб, давлат мулкига ўтказилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Алмазбек Атамбаев Қирғизистоннинг 2011–2017 йилларда давлат раҳбари бўлган. У президентликдан кетганидан кейин ҳам фаол сиёсий майдонда қолган ва турли жиноят ишларида гумонланувчи сифатида тилга олинган.

 

custom img

Трамп Саудия Арабистони билан ядро энергетикаси бўйича 30 йиллик келишувни маъқуллади

Шунингдек, икки давлат қўшма тадқиқот ўтказганидан сўнг қироллик ҳудудида уранни бойитиш иншооти қурилиши ҳам мумкин.

custom img

Мадуро ва унинг рафиқаси устидан суд 2027 йилда бошланиши мумкин

Николас Мадуро ва унинг рафиқаси АҚШда гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорликда айбланмоқда.

custom img

Мамдани Нетаняхуни ҳибсга олиш ваколати йўқлигини тан олди

Аввалроқ Нетаняхунинг БМТ Бош Ассамблеясига ташрифи вақтида уни ҳибсга олиш эҳтимоли муҳокама қилинганди.

custom img

АҚШнинг Эрон билан уруш харажатлари 37,5 миллиард долларга етди

Можаро давомида АҚШнинг 18 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган, 430 нафарга яқини яраланган.

custom img

Трамп Жанни Инфантинони БМТ Бош котиби лавозимига тавсия қилмоқчи

АҚШ президенти ФИФА раҳбарини дунё миқёсида ҳурматга сазовор ва халқларни бирлаштира оладиган етакчи сифатида баҳоламоқда.

custom img

Россияда мигрантларни депортация қилиш асослари кенгайтирилди

Депортация қўлланилиши мумкин бўлган моддалари сони 22 тадан 45 тага етказилди.

custom img

Венесуэлада ҳантавирусдан уч киши вафот этди

Ўлимлар юзасидан эпидемиологик текширув бошланди.

custom img

Зеленский Украина Қуролли кучлари бош қўмондонини алмаштирди

Украина армияси раҳбариятида кадрлар ўзгариши амалга оширилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"