Ўзбекистон

Жиззахда солиқ қарзи туфайли метан заправка хатланди

МИБ маълумотига кўра, қарз миқдори 324 млн сўмни ташкил қилади.

Жиззахда солиқ қарзи туфайли метан заправка хатланди

Жиззах вилоятида солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган тадбиркорлик субъекти мол-мулклари давлат ижрочилари томонидан хатланди.

 

Вилоят солиқ бошқармасининг қарорларига асосан “B.H” МЧЖга тегишли 324 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарзини ундириш юзасидан ижро ҳужжатлари Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Шароф Рашидов туман бўлимига юборилган.

 

Мазкур қарздорликни қоплаш доирасида корхонага тегишли ҳисоб рақамлари банд қилинди, шунингдек, фойдаланилмаётган метан заправка иншоотлари хатланиб, назоратга олинди.

 

Мутасаддилар таъкидлашича, агар қарздорлик белгиланган тартибда тўлиқ ундириб бўлинмаса, мазкур объект аукцион савдоларига чиқарилади ва тушган маблағ давлат бюджети ҳамда бошқа мажбурий тўловларни қоплашга йўналтирилади.

 

Ушбу чора давлат молиявий интизомини мустаҳкамлаш, солиқ тўловлари бўйича масъулиятни кучайтириш ҳамда бюджет барқарорлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Жиззахда кредитдан қарздорларнинг мулклари хатланмоқда

Жиззахда кредитдан қарздорларнинг мулклари хатланмоқда

Қарздорлик белгиланган муддатда бартараф этилмаса, улар аукционга чиқарилади.

Кредитдан қарздор тўқимачилик корхонаси хатланди

Кредитдан қарздор тўқимачилик корхонаси хатланди

Ҳозирда бино 31,8 млрд сўмга баҳоланиб электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.

Андижонда ота алимент ўрнига 2 хонали уй берди

Андижонда ота алимент ўрнига 2 хонали уй берди

Эркак, шунингдек, 96 млн алимент пулларини ҳам тўлаган.

Юқори Чирчиқда давлат божи сабаб бино хатланди

Юқори Чирчиқда давлат божи сабаб бино хатланди

Ижро ҳужжатига кўра, МЧЖнинг 4 млрд қарзи бўлган.

Тошкентда алимент тўламаган 2 ота қамалди

Тошкентда алимент тўламаган 2 ота қамалди

Маълум бўлишича, улар алиментдан бўйин товлаб келган.

Фарғонада ота алимент эвазига Cobalt берди

Фарғонада ота алимент эвазига Cobalt берди

Маълум бўлишича, эркакнинг алиментдан 83 млн қарзи бўлган.

Тошкентдаги йирик медиа форумда ахборот суверенитети ва янги ҳамкорлик уфқлари белгилаб олинди

Тошкентдаги йирик медиа форумда ахборот суверенитети ва янги ҳамкорлик уфқлари белгилаб олинди

Ўзбекистон–Россия III медиа форумида 200 дан ортиқ вакил иштирок этмоқда. Тадбир доирасида медиа ҳамкорлик, ахборот хавфсизлиги ва рақамли технологиялар муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон 2030 йилгача мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Ўзбекистон 2030 йилгача мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Мамлакатда 47 миллион тонна мис захираси мавжуд.