Жаҳон

Трамп Нетаняхуни “негативчи” деб атади

У Нетаняхунинг совуққонлигини танқид қилди.

Трамп Нетаняхуни “негативчи” деб атади

АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил бош вазири Бенямин Нетаняхуга Ғазо бўйича тинчлик режаси муҳокамаси чоғида қўпол ибора билан мурожаат қилган. Бу ҳақида Ахиос нашри АҚШ ҳукуматидаги манбага таянган ҳолда хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, 3 октябрь куни Ҳамас вакиллари Трампнинг тинчлик режаси бўйича таклифини шартли равишда ижобий қабул қилганида, Трамп буни муҳим ютуқ сифатида кўриб, Нетаняхуга қўнғироқ қилган. Аммо Исроил бош вазири бу жавобни совуққонлик билан қабул қилиб, байрам қилишга ҳали эрта эканини айтган.

 

Нетаняхунинг бу оҳанги Трампни ғазаблантирган ва у Нетаняхуга: “Сен доимо жуда салбийсан. Бу ғалаба, уни қабул қил”, деган. Манбалар аслида Трамп янада қўполроқ сўз ишлатганини қайд этмоқда.

 

Мутахассислар фикрича, бу тортишув Трампнинг Ғазо бўйича тинчлик режаси унга қанчалик муҳим эканини ва уни ўзининг дипломатик ютуғи сифатида кўришга интилаётганини кўрсатади.

 

Трампнинг режаси 29 сентябрь куни, у ва Нетаняху Вашингтонда учрашганидан сўнг эълон қилинган эди. 20 банддан иборат ҳужжатда барча исроиллик гаровдагиларни озод қилиш, Ҳамаснинг таслим бўлиши, Ғазога инсонпарварлик ёрдамини етказишга рухсат бериш ҳамда ҳудудни вақтинча халқаро органлар назоратидаги маъмуриятга топшириш кўзда тутилган.

 

Аммо Нетаняху хавфсизлик кафолатлари ва демилитаризация масалаларида қўшимча шартларни илгари сургани сабабли томонлар ўртасида кескинлик юзага келгани қайд этилмоқда.

custom img

АҚШнинг Эрон билан уруш харажатлари 37,5 миллиард долларга етди

Можаро давомида АҚШнинг 18 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган, 430 нафарга яқини яраланган.

custom img

Трамп Жанни Инфантинони БМТ Бош котиби лавозимига тавсия қилмоқчи

АҚШ президенти ФИФА раҳбарини дунё миқёсида ҳурматга сазовор ва халқларни бирлаштира оладиган етакчи сифатида баҳоламоқда.

custom img

Россияда мигрантларни депортация қилиш асослари кенгайтирилди

Депортация қўлланилиши мумкин бўлган моддалари сони 22 тадан 45 тага етказилди.

custom img

Венесуэлада ҳантавирусдан уч киши вафот этди

Ўлимлар юзасидан эпидемиологик текширув бошланди.

custom img

Зеленский Украина Қуролли кучлари бош қўмондонини алмаштирди

Украина армияси раҳбариятида кадрлар ўзгариши амалга оширилмоқда.

custom img

Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида бир кунда 9 киши ҳалок бўлди

Муссон ёғинлари қурбонлар ва вайронагарчиликларга сабаб бўлди.

custom img

АҚШ мигрантлар учун 14 та янги сақлаш маркази қуришни режалаштирмоқда

Маъмурият кунига 2 минг нафар мигрантни ҳибсга олиш бўйича режа устида ишламоқда.

custom img

Эрон дронлари Иорданияга ҳужум қилди

Иордания ҳарбийлари мамлакат ҳаво ҳудудига кирган бешта Эрон дронини уриб туширганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"