Жаҳон

Байден Доналд Трампга миннатдорлик билдирди

У Трампнинг Ғазо бўйича келишувга эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларини “юқори баҳолади”.

Байден Доналд Трампга миннатдорлик билдирди

АҚШ собиқ президенти Жо Байден амалдаги президент Доналд Трамп ва унинг жамоасига Исроил ҳамда ҲАМАС ўртасида эришилган тинчлик битими учун миннатдорлик билдирди. Байденнинг сўзларига кўра, Трамп жамоасининг воситачилиги минтақада кўплаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берган.

 

Байден бу ҳақда Х (аввалги Twitter) платформасида ёзиб, “Президент Трамп ва унинг жамоасининг янги тинчлик битимини тузиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайман. Уларнинг дипломатик саъй-ҳаракатлари осон бўлмаган, аммо бу натижа гаровга олинган фуқаролар озод этилишига ва Ғазо аҳолиси учун умид пайдо бўлишига сабаб бўлди”, — дея таъкидлади.

 

Тинчлик келишуви натижасида 20 нафар гаровдагилар озод этилди, Ғазога гуманитар ёрдам етказиш йўллари очилди. Байден, шунингдек, ўз маъмурияти ҳам бу жараённи қўллаб-қувватлаганини, халқаро ҳамкорлик ва дипломатия минтақа барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.

 

Трамп маъмурияти вакиллари, хусусан, Яқин Шарқдаги воситачилик гуруҳлари, Қатар ҳукумати ва Исроил ҳамкорлари билан биргаликда музокараларда муҳим роль ўйнаган. Улар Исроил ва Фаластин ўртасидаги кескинликни камайтириш, гаровдагиларни озод этиш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришган.

 

custom img

Жанубий Кореяда 19 нафар Ўзбекистон фуқароси қидирувга берилди

Мамлакатда хорижда жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган 110 нафар чет эл фуқароси яшириниб юргани аниқланган.

custom img

АҚШ Украина учун “қишки пакет” тайёрламоқчи — Зеленский

Украина президентининг таъкидлашича, АҚШ Россия ва Украина ўртасидаги можарони қиш олдидан ёки қиш давомида юмшатиш чораларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Макрон Европа Иттифоқида 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлашни таклиф қилди

Унинг фикрича, бу чора Европа Иттифоқидаги барча болаларни онлайн хавфлардан ҳимоя қилишга хизмат қилади.

custom img

Олимлар дунё вақтини Ернинг айланишидан ажратишни таклиф қилмоқда

Бунга Ернинг айланиш тезлиги ўзгараётгани сабаб бўлмоқда.

custom img

Бишкек Арена 386 миллион долларга қурилган

Қирғизистон президенти матбуот котиби стадион 60 миллион долларга қурилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

custom img

Серҳат Қилич 51 ёшида вафот этди

У 5 сентябрь куни Истанбулнинг Кагитҳона туманидаги уйида ўлик ҳолда топилган.

custom img

Деҳлида талабалар яшайдиган бино қулаб, 6 киши ҳалок бўлди

Ҳодисага сабаб сифатида бинонинг ертўласида сув тўпланиши ва таъмирлаш ишлари кўрсатилган.

custom img

Трамп Ҳурмуз бўғози ва Ойни АҚШга тегишли деб атади

АҚШ президенти Truth Social’да Ҳурмуз бўғози суратини “Қўшма Штатларнинг янги ҳудуди”, Ойни эса “бизники” деган постларни эълон қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"