Жаҳон

Афғонистонда юзини тўлиқ ёпмаган аёллар дўконга киритилиши тақиқланди

Аввал ҳам таълим, давлат идоралари ва ҳатто бозорлар бўйича шунга ўхшаш чекловлар жорий этилган эди.

Афғонистонда юзини тўлиқ ёпмаган аёллар дўконга киритилиши тақиқланди

Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида аёллар учун янги чекловлар жорий этилди. “Толибон” ҳаракати вилоятдаги савдо дўконларига юзини тўлиқ ёпмаган аёлларни киритмаслик бўйича кўрсатма берди дейди ExpressAsia.

 

Маҳаллий ахборотларга кўра, мазкур талаб савдо масканлари эгалари билан ўтказилган йиғилишда эълон қилинган. Эндиликда сотувчилар ҳижоб ёки паранжини тўлиқ тақмаган аёлларга хизмат кўрсатишдан бош тортиши шарт бўлади.

 

Қайд этилишича, ушбу чоралар аёлларнинг жамоат ҳаётидаги иштирокини чеклашга қаратилган сиёсат доирасида амалга оширилмоқда.

 

Ҳозирда қизлар учун мактаб ва олий таълим муассасаларида ўқиш таъқиқи ҳануз сақланиб қолган. Аввалроқ шунга ўхшаш чекловлар судлар, шифохоналар, давлат идоралари ҳамда Ўзбекистон билан чегарадаги бозорларга боришга нисбатан ҳам қўлланилганди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"