Ўзбекистон

“Ўзгидромет” хусусий датчиклар бўйича огоҳлантирди

“Ўзгидромет” хусусий ҳаво сифати сенсорларининг нотўғри жойлаштирилиши сабабли кўрсаткичларда хатоликлар пайдо бўлаётганини маълум қилди.

“Ўзгидромет” хусусий датчиклар бўйича огоҳлантирди

 

“Ўзгидромет” мутахассислари расмий ва хусусий ҳаво сифати датчиклари маълумотлари ўртасида кузатилаётган сезиларли тафовутлар сабабларини тушунтирди.

 

Таъкидланишича, кўплаб компаниялар ва фуқаролар томонидан ўрнатилган хусусий ўлчов ускуналари амалдаги стандарт ва техник талабларга мувофиқ жойлаштирилмаган. Натижада, улардан олинаётган кўрсаткичлар нотўғри бўлиши, атмосферанинг реал ҳолати ҳақида объектив тасаввур шакллантиришга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Аҳолига тақдим этилаётган маълумотлар сифати пасайиб кетаётганини инобатга олган ҳолда, сенсор эгаларига ускуналарни тўғри жойлаштириш ва ишлатиш борасида зарур тавсиялар берилди.

 

Шу муносабат билан, датчик ўрнатишни режалаштираётганлар ёки ўрнатиш қоидаларини батафсил ўрганмоқчи бўлганлар учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилади.

 

Тадбир давомида агентлик ходимлари барча саволларга атрофлича жавоб беради.

 

Шунингдек, эътиборга моликки, расмий “Air Tashkent” тизими фақат “Ўзгидромет”нинг сертификатланган станциялари маълумотлари асосида ишлайди. Шу сабабли, ушбу кўрсаткичлар халқаро IQAir каби хусусий платформалар тақдим этадиган натижалардан фарқ қилиши мумкин.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

“Ўзгидромет” хусусий датчиклар бўйича огоҳлантирди | Zamon.uz