Спорт

U-23 Осиё кубоги: Ўзбекистон Ливанни 3:2 ҳисобида мағлуб этди

“Оқ бўрилар” турнирдаги биринчи учрашувни ғалаба билан бошлади.

U-23 Осиё кубоги: Ўзбекистон Ливанни 3:2 ҳисобида мағлуб этди

 

 

Бугун, 7 январь куни Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 Олимпия терма жамоаси 2026 йилги Осиё кубогида ўз юришини Ливан устидан қозонилган 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Учрашув Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳридаги “Шаҳзода Файсал бин Фаҳд” стадионида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Трибуна хабар берди.

 

Ўйиннинг 23-дақиқасида Амирбек Саидов ҳисобни очиб, жамоани олдинга чиқарди. 50-дақиқада Равшан Хайруллаев ва 57-дақиқада Сардор Баҳромов гол уриб, Ўзбекистоннинг устунлигини мустаҳкамлади. Рақиб футболчиси Леонардо Шаҳин 65-дақиқада ҳисобни қисқартирди, аммо 90+5-дақиқада у дубл уриб, якуний натижани 3:2 га олиб келди.

 

Мазкур ғалабадан сўнг Ўзбекистон «С» гуруҳида пешқадамликни қўлга киритди. Гуруҳнинг биринчи ўйини Жанубий Корея ва Эрон ўртасида дуранг билан якунланган эди — 0:0. Турнир 2028 йилги Лос Анжелос Олимпиадасига тайёргарлик доирасида ўтказилмоқда, шу сабабли Ўзбекистон терма жамоаси У-21 таркибида иштирок этмоқда.

 

“Оқ бўрилар” навбатдаги учрашувини 10 январь куни Эрон терма жамоасига қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да “Шаҳзода Файсал бин Фаҳд” стадионида бошланади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

U-23 Осиё кубоги: Ўзбекистон Ливанни 3:2 ҳисобида мағлуб этди | Zamon.uz