Жаҳон

Туғилиш пасайиши бутун маданиятларнинг йўқолишига олиб келади — Илон Маск

Америкалик миллиардер демографик инқироз глобал хавф туғдираётганини маълум қилди.

Туғилиш пасайиши бутун маданиятларнинг йўқолишига олиб келади — Илон Маск

 

Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск дунё бўйлаб туғилиш даражасининг кескин пасайиши жиддий глобал хавф туғдираётганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, агар бу муаммо ўз вақтида ҳал этилмаса, айрим мамлакатлар ва бутун маданиятларнинг йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли мавжуд. Бу ҳақда gazeta.ru нашри хабар берди.

 

Маск бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзиб, Ер юзининг деярли барча ҳудудларида туғилиш кўрсаткичлари ниҳоятда паст даражага тушиб кетганини қайд этди. “Агар туғилиш даражаси оширилмаса, бутун маданиятлар ва мамлакатлар йўқ бўлиб кетади”, — деди у.

 

Илон Маск илгари ҳам демографик инқирозни инсоният келажаги учун энг катта таҳдидлардан бири сифатида тилга олган. Унинг фикрича, аҳоли сонининг қисқариши иқтисодий ривожланиш, маданий мероснинг давомийлиги ва давлатларнинг барқарорлигига бевосита таъсир кўрсатади.

 

Шу билан бирга, Маск инсоният келажагини узоқ муддатда фақат Ер билан чеклаб бўлмаслигини ҳам таъкидлаб келади. Аввалроқ у ўзининг SpaceX компанияси мақсадлари ҳақида гапириб, келажакда бошқа сайёраларга парвоз қилиш ва ҳатто бошқа юлдуз тизимларини ўрганиш имкониятларини истисно этмаганини билдирган эди. Унинг сўзларига кўра, бундай сафарлар давомида инсоният ўзга сайёралик цивилизациялар билан тўқнаш келиши ёки уларнинг изларини аниқлаши мумкин.

 

2025 йил май ойида Илон Маск Марсни мустамлака қилишга тайёргарлик доирасида 2026 йил охирида биринчи учувчисиз Starship космик кемасини Қизил сайёрага юбориш режалари борлигини эълон қилган. Ушбу миссия доирасида Optimus роботини Марсга етказиш кўзда тутилган. Маскнинг режасига кўра, илк инсонлар Марсга 2029–2031 йиллар оралиғида парвоз қилиши мумкин.

 

Тадбиркорнинг фикрича, демографик муаммоларни ҳал қилиш ва инсониятнинг космик имкониятларини кенгайтириш бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бу келажак авлодлар учун стратегик аҳамиятга эга масалалардир.

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

«Таshkent Content Market» 50 дан ортиқ давлатдан 3 минг нафардан зиёд иштирокчини жамлаши кутилмоқда.

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Қирғизистон пойтахтида вафот этган турмуш ўртоғи ёнидан қабристон учун жойни олдиндан банд қилиш мумкин.

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ар-Риёд эса жавобан Ямандаги ҳусийлар нишонларига ҳаво зарбалари берди.

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франция таълим вазири лицейларда ишда бўлмаган ўқитувчилар ўрнини босиш бўйича «фавқулодда режа»ни тақдим этди.

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

Рязань вилоятидаги ва Калуга шаҳридаги маълумотлар марказлари дронлар ҳужумига учради.

Сиёсий рақибларни қийноққа солиш: Мадуро ва рафиқасига янги айбловлар қўйилди

Сиёсий рақибларни қийноққа солиш: Мадуро ва рафиқасига янги айбловлар қўйилди

Суд жараёни 2027 йил 1 июнга белгиланган.

Эрон АҚШ билан музокараларни давом эттирмоқчи — Пезешкиан

Эрон АҚШ билан музокараларни давом эттирмоқчи — Пезешкиан

Эрон президентининг айтишича, томонлар таклифлар алмашган ва уларга тузатишлар киритмоқда.

“Бу синов эди”: Иркутскда ўлат хавфи бўйича текширув якунланди

“Бу синов эди”: Иркутскда ўлат хавфи бўйича текширув якунланди

Расмийлар ўлат тарқалгани ҳақидаги хавотирларни тасдиқловчи ҳолатлар аниқланмаганини билдирди.