Жаҳон

Дональд Трамп АҚШ байроғи устида ўзгартирилган харитани эълон қилди

Харитада Канада, Гренландия ва Венесуэла АҚШ ҳудуди сифатида тасвирланган.

Дональд Трамп АҚШ байроғи устида ўзгартирилган харитани эълон қилди

 

АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ўзгартирилган харита тасвирини улашди, унда Қўшма Штатлар давлат байроғи билан белгиланган ҳудуд сифатида Канада, Гренландия ва Венесуэла кўрсатилган. Ушбу тасвир дунё жамоатчилигининг эътиборини тортди ва халқаро муносабатлар доирасида мунозараларга сабаб бўлмоқда дейди Риа новости.

 

Харита сунъий интеллект ёрдамида яратилган бўлиб, АҚШнинг шимолий ва жанубий қўшни ҳудудларини АҚШ ҳудуди сифатида акс эттиради. Унга кўра, Канада, Дания таркибидаги автоном ҳудуд Гренландия ҳамда Жанубий Америкадаги Венесуэла Америка таркибига киргандек кўринади.

 

Шунингдек, Трампнинг постларида у АҚШ байроғини Гренландия ҳудудига ўрнатаётган тасвирлар ҳам жой олган, бу эса унга нисбатан расмий мавқе ёки қонуний ўзгартиришлар амалга оширилганини англатмайди, балки у мазкур ҳудудларга бўлган сиёсий эътиборини рамзий ифода этишга уринаётганини кўрсатади.

 

Мазкур расмий постлар Трампнинг узоқ вақтдан бери Гренландияга нисбатан стратегик қизиқишини лойиҳа тарзида ифодалайди, у аввалдан Дания автоном ҳудуди бўлган Гренландияни АҚШ манфаатлари нуқтайи назаридан муҳим деб ҳисоблаб келган. Канада билан ҳам боғлиқ олдинги изоҳлари унинг ушбу минтақаларга бўлган сиёсий эътиборини яна бир бор қайта кўрсатмоқда.

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Теҳрон янги тажовузкор ҳаракатлар содир этилса, ҳарбий операциялар географиясини кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россия армияси ёки унга алоқадор қуролли гуруҳларда хизмат қилган шахслар учун кириш тақиқланиши мумкин.

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Таклиф этилаётган чекловлар молиявий хизматлар, криптовалюталар ва энергетика секторини ҳам қамраб олади.

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Табиий офат оқибатида тахминан 1 500 киши ҳалок бўлган, 5 200 киши бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, кучли ривожланган кумулонимбус булутлари самолётларнинг хавфсиз қўнишига тўсқинлик қилган.

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари сув, тупроқ ва ҳавонинг кенг кўламда ифлосланишига олиб келиб, аҳоли саломатлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдирмоқда.

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Гумонланувчилар суд қарори билан ҳибсга олиниб, қамоққа юборилган.

Хитойда жосуслик иши: давлат сирларини сотган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Хитойда жосуслик иши: давлат сирларини сотган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Амалдор хорижий давлатга 100 дан ортиқ маълумот етказган, уларнинг 35 таси давлат сири деб топилган.