Жаҳон

Покистон ва Саудия Арабистони мудофаа келишувига Туркия нега қўшила олмаяпти?

Бир йил олдин Покистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги мудофаа келишувига энди Туркия ҳам қўшилмоқчи. Мутахасисларнинг фикрича бу келишув минтақада хавфсизликни ўрнатиш учун жуда муҳим келишув ҳисобланади.

Покистон ва Саудия Арабистони мудофаа келишувига Туркия нега қўшила олмаяпти?

Мутахассислар вазир Фиданнинг “Бу платформа бегоналар учун эмас” деган баёноти, аввало, Саудия Арабистони ва Покистон яқинлашувидан хавотирда бўлган Исроил ва Ҳиндистонга қаратилган, деб ҳисобламоқда. BBС бу ҳақда таҳлилий мақола эълон қилди.

 

Туркия Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида шаклланаётган мудофаа иттифоқига қўшилиши мумкинлиги ҳақидаги халқаро ОАВда чиққан хабарларга илк расмий изоҳни ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан орқали берди.

 

Вазир Фидан Саудия Арабистони ва Покистон билан музокаралар олиб борилаётганини, бироқ ҳозирча ҳеч қандай келишув имзоланмаганини айтди.

 

Фиданнинг таъкидлашича, Туркиянинг асосий мақсади — “янада кенг қамровли минтақавий хавфсизлик платформасини шакллантириш”.

 

Туркиянинг Саудия Арабистони ва Покистон томонидан ўтган йил сентабр ойида тузилган мудофаа иттифоқига қўшилиши борасидаги дастлабки хабарни Блоомберг эълон қилган эди.

 

Ушбу хабарда уч давлат ўртасидаги музокараларда сезиларли силжиш борлиги қайд этилган ҳамда Туркиянинг жараёнга қўшилиши минтақавий хавфсизлик мувозанатига жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланган.

 

Покистон мудофаа саноати вазири Раза Ҳаят Ҳарраж ҳам 15 январ куни қарийб бир йил давом этган музокаралардан сўнг Саудия Арабистони ва Туркия билан уч томонлама мудофаа келишуви лойиҳаси тайёрланганини айтди.

 

Покистондан илк изоҳ: “Мудофаа келишуви лойиҳаси тайёр, музокаралар давом этмоқда”

Ҳарражнинг айтишича, уч томонлама келишув якунига етиши учун Покистон, Туркия ва Саудия Арабистони ўртасида якуний келишувга эришилиши лозим.

 

“Покистон–Саудия Арабистони–Туркия уч томонлама келишуви аллақачон тайёрлов босқичида бўлган. Келишув лойиҳаси ҳозир бизда мавжуд. Ушбу лойиҳа ҳозирда Саудия Арабистони ва Туркияда ҳам бор. Учала давлат ҳам лойиҳа матни бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Бу масала қарийб 10 ойдан бери кун тартибида”, — деди Ҳарраж.

 

Саудия Арабистони томонидан ҳозирча расмий баёнот берилмади.

 

Покистон ядровий қуролга эга давлатлардан бири ҳисобланади. Саудия Арабистони эса агар Эрон ядровий қуролга эга бўлса, ўзи ҳам шундай қуролга эга бўлиш истагини билдиргани маълум.

 

“Музокаралар ва мулоқотлар бор”

Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан 15 январь куни маҳаллий ва хорижий журналистлар иштирокида ўтказилган йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида минтақавий ҳамкорлик масаласига алоҳида урғу берди.

 

Фидан Яқин Шарқдаги сурункали муаммоларнинг асосий сабаби минтақа давлатларининг бир-бирига ишонмаслиги эканини, бу ишончсизлик эса муаммолар ва зиддиятларни келтириб чиқараётганини айтди.

 

“Ҳудуд давлатлари бир-бирининг хавфсизлигига кафолат бериши керак. Бу ташқи кучлар учун эмас. Агар минтақа давлатлари бир-бирига ишонса, муаммоларнинг 80 фоизи ўз-ўзидан ҳал бўлади.

 

Кўрфаз давлатлари бир-бирига ишониши керак, бошқа давлатлар ҳам бир-биридан ишонч ҳосил қилиши лозим. Кенг қамровли платформа шакллангач, муаммоларнинг катта қисми бартараф этилади, деб ўйлайман”, — деди Фидан

 

Вазир Фидан нутқи якунида Саудия Арабистони ва Покистон ўртасидаги хавфсизлик тузилмаси билан боғлиқ жараёнлар ҳақида шундай деди:

“Ҳозирча музокаралар ва суҳбатлар бор, аммо биз ҳеч қандай келишувга имзо чекмадик”, — деди у.

 

Музокаралар давом этмоқда, аммо келишув йўқ

Ҳакан Фиданнинг бу баёнотидан Туркия яқин ҳамкорлик қилаётган икки давлат билан хавфсизлик иттифоқи масаласини муҳокама қилишда давом этаётгани, бироқ асосий мақсад — барча минтақа давлатларини қамраб оладиган кенгроқ платформа яратиш экани англашилади.

 

Туркиянинг Покистон билан аллақачон жуда яқин ва тобора чуқурлашиб бораётган ҳарбий ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорлиги мавжуд.

 

Ўтган йили Ҳиндистон билан юзага келган тўқнашув пайтида Туркия Покистонга, жумладан қуролли учувчисиз учиш аппаратлари (SİHA) орқали ҳарбий ёрдам кўрсатгани ҳақидаги иддаолар илгари сурилган, Ҳиндистон ҳукумати эса бунга норози бўлган эди.

 

Сўнгги йилларда Туркия, Озарбайжон ва Покистон мудофаа саноати ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик қилиб келмоқда.

 

Охирги вақтларда Туркия ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳарбий ва мудофаа саноати соҳасидаги ҳамкорлик ҳам кучайди.

 

Икки давлат 2022 йилда мудофаа саноати соҳасида ҳамкорликни назарда тутувчи ҳужжат имзолаган.

 

Саудия Арабистонининг Туркия ишлаб чиқаётган бешинчи авлод КAAN қирувчи самолётлари, SİHA'лар, Altay танки ва бошқа муҳим ҳарбий техникаларга қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган.

 

Яқинда икки давлат денгиз кучлари ҳам ҳамкорликни бошлади.

 

Туркия қандай платформани хоҳлайди?

Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фиданнинг айтишича, Туркиянинг мақсади минтақада янада кенг қамровли хавфсизлик платформасини барпо этишдир.

 

Анқаранинг афзаллиги — Покистон ва Саудия Арабистони билан бир қаторда Миср, Индонезия, Малайзия, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликлари, шунингдек, Кўрфаз Ҳамкорлик Кенгашига аъзо барча давлатлар ушбу тузилма таркибида бўлишидир.

 

Туркия Индонезия билан ҳам ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари даражасида стратегик учрашувлар ўтказди.

 

Малайзия билан эса мудофаа саноатида қўшма лойиҳалар кўпайгани, жумладан Туркиянинг бу мамлакатда ҳарбий кема ишлаб чиқариш учун терсаналар қурмоқчи экани айтилмоқда.

 

Туркиянинг асосий мақсади — ушбу хавфсизлик платформасида барча ислом давлатлари бир-бирининг ҳудудий яхлитлиги ва сиёсий суверенитетини ҳурмат қилишини, ички ишларига аралашмаслигини ўз ичига олган кенг қамровли ҳужжатни имзолашидир.

 

Фиданнинг “Бу платформа ташқарига қарши эмас” деган сўзлари Саудия Арабистони–Покистон ҳамкорлигидан норози бўлиши мумкин бўлган Исроил ва Ҳиндистон каби давлатларга ишора сифатида баҳоланмоқда.

 

Исроил матбуотида чиққан айрим хабар ва таҳлилларда Туркиянинг ушбу келишувга қўшилиши Исроилнинг минтақада шакллантирмоқчи бўлган хавфсизлик устунлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги қайд этилган.

custom img

72 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилинди

Доналд Трамп АҚШ президенти бўлгандан буён 1000 нафардан ортиқ ўзбекистонлик депортация қилинган.

custom img

Минтақадаги давлатлар Эроннинг душмани эмас — Қатар ташқи ишлар вазири

Вазир Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Хулайфий Эрон ва Қўшма Штатларни воситачилик йўли билан ечим топиш учун музокаралар столига қайтишга чақирди.

custom img

АҚШ Исроилдан Эрондаги нефть ва энергетика объектларига зарба бермасликни сўради

Сўровнинг сабабларидан бири сифатида Трампнинг уруш тугагандан кейин Венесуэладаги каби Эрон нефть сектори билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчилиги келтирилган.

custom img

Теҳрон Байрутда тўрт нафар эронлик дипломатнинг ўлдирилганини террорчилик ҳаракати сифатида баҳолади

Исроил ҳарбийлари Байрутдаги меҳмонхонада эронлик агентларнинг махфий учрашуви бўлиб ўтаётганидан хабардор бўлган.

custom img

Қирғизистонда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади

Қарор Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар муфтийлари фатвоси асосида қабул қилинган.

custom img

Энергия инқирози фонида Покистонда мактаблар ёпилади ва иш ҳафтаси қисқартирилади

Давлат харажатларини камайтириш доирасида амалдорлар маоши қисқартирилиб, хизмат транспортидан фойдаланиш чекланади.

custom img

Пентагон раҳбари Эронга қарши зарбалар кучайтирилишини маълум қилди

Операцияда кўплаб қирувчи ва бомбардимончи самолётлар жалб қилинади.

custom img

Туркияда қулаган ракета Эрон билан боғлиқ эмас — Эрон ТИВ

Анқара ҳаво ҳудуди бузилишига қарши чоралар кўришини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"