Ўзбекистон

2025 йилда Тошкент метрополитени орқали 286,8 миллион йўловчи ташилди

Бир кунда ўртача 785,6 минг киши метро хизматларидан фойдаланган.

2025 йилда Тошкент метрополитени орқали 286,8 миллион йўловчи ташилди

 

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда Тошкент метрополитени орқали жами 286,8 миллион нафар йўловчи ташилган.

 

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 6,1 фоизга ошган. Мазкур даврда метрополитен хизматларидан бир кунда ўртача 785,6 минг нафар йўловчи фойдаланган.

 

Йиллар кесимида метрополитен орқали ташилган йўловчилар сони изчил ўсишни намоён этмоқда. Хусусан, 2020 йилда 38,8 миллион нафар йўловчи метро хизматларидан фойдаланган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 101,8 миллион нафарни ташкил этган.

 

2022 йилда метрополитен орқали 136,7 миллион нафар, 2023 йилда эса 172 миллион нафар йўловчи ташилган. 2024 йилда ушбу кўрсаткич 270,3 миллион нафарга етган бўлса, 2025 йилда энг юқори натижа — 286,8 миллион нафар қайд этилган.

custom img

Ўзбекистонда бир қатор бозорлар вақтинча ёпилди

Ушбу бозорларда ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилгани аниқланди.

custom img

Журналистлар учун янги мулоқот майдони яратилди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ташкил этган “Мулоқот клуби”да учрашув бўлиб ўтди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Амир Темур ҳайкали пойига гул қўйди

Президент Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида кўчат экди.

custom img

“Амир Темур ва Донна Мария” фильмининг тақдимоти: тарих ва бадиий талқин уйғунлиги

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан  “Амир Темур ва Донна Мария” бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентда Lacetti ва Kia тўқнашиб кетди

Вояга етмаган ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

custom img

Амир Темурнинг тобути қаерда?

Амир Темур 1405 йил 18 февралда вафот этган. Амир Темур вафоти аскарлар ўртасида парокандалик юз бермаслиги  учун маълум муддат сир тутилган ва 18 март куни дафн этилган.

custom img

Юқори Чирчиқда 5 миллиард долларлик тиббиёт шаҳарчаси қурилади

Лойиҳа 400 гектар майдонда қурилиб, ҳудуд халқаро тиббиёт марказига айлантирилади.

custom img

Тошкент вилоятида сунъий интеллект маркази ташкил этилиб, туманлар салоҳияти таҳлил қилинади

Президент йиғилишида Тошкент вилояти камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилиши топширилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

2025 йилда Тошкент метрополитени орқали 286,8 миллион йўловчи ташилди