Ўзбекистон

2025 йилда соғлиқни сақлаш тизимида 500 га яқин коррупцион ҳолат аниқланди

Манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ 1 280 та хавф ҳолати аниқланиб, натижада 227 нафар ходим ишдан бўшатилди, 485 нафари эса ротация қилинди.

2025 йилда соғлиқни сақлаш тизимида 500 га яқин коррупцион ҳолат аниқланди

Давлат раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий эксперимент жорий этилди. Мазкур эксперимент доирасида бешта идора, жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Комплаенс-назорат бўлими Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тасарруфида фаолият олиб бормоқда. Қисқа муддат ичида вазирлик билан ҳамкорликда ички назорат механизмлари такомиллаштирилиб, соҳада очиқлик ва ҳисобдорлик даражаси оширилди ҳамда коррупцион хавфларнинг олдини олиш бўйича сезиларли натижаларга эришилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Статистик маълумотларга кўра, соғлиқни сақлаш тизимида коррупция билан боғлиқ жиноятлар сони 2024 йилдаги 527 тадан 2025 йилда 498 тага камайди. Бу ўтган йилга нисбатан 29 тага ёки 5,6 фоизга камайишни англатади.

Вазирлик “ISO 37001:2025 – Anti-bribery management systems” халқаро стандарти бўйича сертификат олди. Ушбу стандарт Марказий Осиё давлатлари орасида тиббиёт соҳасида илк бор жорий этилди.

Манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ 1 280 та хавф ҳолати аниқланиб, натижада 227 нафар ходим ишдан бўшатилди, 485 нафари эса ротация қилинди. Шу билан бирга, тизимдаги 9 842 нафар раҳбар ва моддий жавобгар шахс манфаатлар тўқнашуви бўйича йиллик декларацияларни белгиланган тартибда топширди.

Давлат харидларида тиббий жиҳозлар кафолат мажбуриятларини мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилиб, иш ва хизматлар нархлари қайта кўриб чиқилди. Натижада 247 млрд сўм маблағ иқтисод қилинди ҳамда 10 млрд сўмлик ортиқча режалаштиришнинг олди олинди.

Ўрганишлар давомида 3 та ҳолатда жами 5,5 млрд сўм миқдорида моддий зарар аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилди. Яна бир ҳолатда қарийб 100 млн сўм ноқонуний тўланган маблағ давлат бюджетига қайтарилди.

Коррупциянинг олдини олиш чораларини етарли даражада таъминламаган мансабдор шахсларнинг 91 нафари интизомий, 11 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди, 15 нафари ишдан бўшатилди ҳамда 3 та жиноят иши қўзғатилди.

Комплаенс-назорат тузилмаси томонидан “E-Anticor.uz” электрон платформаси орқали манфаатлар тўқнашуви бўйича қонунчилик талабларига риоя этилиши мониторинг қилиниб, 366 та коррупциявий хавф ҳолати аниқланди.

Ҳудудларда 72 та тиббиёт муассасасида коррупцияга қарши ишлар ҳолати жойига чиқиб ўрганилди. Бундан ташқари, соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш амалиёти жорий этилиб, 11 та қонун лойиҳаси, 36 та Президент ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ҳамда 27 та идоравий ҳужжат экспертизадан ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Буюк Британия билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Тошкентда ҳаво сифати бўйича огоҳлантириш берилди: ўзгариш қачон кузатилади?

Тошкентда ҳаво сифати бўйича огоҳлантириш берилди: ўзгариш қачон кузатилади?

Пойтахтда тунда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиши мумкин. Кундузи эса вазият яхшиланиши кутилмоқда.

Иссиқлик электр станцияларида 9 ойда 7 млн куб метр табиий газ тежалди

Иссиқлик электр станцияларида 9 ойда 7 млн куб метр табиий газ тежалди

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида қарийб 28 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва тежалди.

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасидаги ўзгариш, Эркинжон Турдимов Бош вазир биринчи ўринбосари ҳамда таълим ва фан вазири бўлди, ушбу йўналишлар ижросини назорат қилиш ва ташкил қилиш Саида Мирзиёева зиммасига юклатилди

Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил қилинди.

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Шунингдек, минтақадаги кескинлик сабабли парвозлар кечикиши ёки йўналиши ўзгариши мумкин.

73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўм деб кўрсатилган: бюджет маблағлари талон-торож қилинган

73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўм деб кўрсатилган: бюджет маблағлари талон-торож қилинган

Нурафшондаги қурилишда сохта маълумотлар аниқланган.

Ортиқча кредит тўлови асосий қарзга йўналтирилмаяпти: Рақобат қўмитаси банклар амалиётига эътироз билдирди

Ортиқча кредит тўлови асосий қарзга йўналтирилмаяпти: Рақобат қўмитаси банклар амалиётига эътироз билдирди

Рақобат қўмитаси ушбу амалиётни қайта кўриб чиқиш юзасидан Марказий банкка таклиф юборди.

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистонлик талабалар учун янги имконият яратилди.