Ўзбекистон

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки натижалари 2026 йил 1 июлгача эълон қилинади

Якуний расмий статистик маълумотлар эса 2027 йил 1 июлгача тақдим этилади.

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки натижалари 2026 йил 1 июлгача эълон қилинади

 

Ҳозирги вақтда мамлакатда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи босқичи — анъанавий усулда, яъни хонадонма-хонадон юриб маълумот тўплаш жараёнлари давом этмоқда. Мазкур умумреспублика тадбири доирасида кенг кўламли статистик маълумотлар йиғилиб, уларни қайта ишлаш, текшириш ва таҳлил қилиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

 

Мутахассислар таъкидлашича, рўйхатга олиш натижаларини эълон қилиш жараёни тўпланган маълумотлар ҳажми катта бўлгани сабабли маълум вақтни талаб этади. Халқаро тажрибада ҳам шунга ўхшаш тадбирларда якуний натижаларни қайта ишлаш ва эълон қилиш 2–3 йилгача давом этиши кузатилган.

 

Шу билан бирга, Ўзбекистонда маълумотларни киритиш босқичидаёқ замонавий мантиқий назорат механизмлари жорий этилган. Реал вақт режимидаги огоҳлантириш тизими орқали юзага келадиган хато ва камчиликлар дарҳол аниқланиб, тезкор тарзда бартараф этилмоқда. Бу эса умумий қайта ишлаш жараёнини сезиларли даражада тезлаштиришга хизмат қилмоқда.

 

Мазкур ёндашув асосида аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларини 2026 йил 1 июлгача эълон қилиш режалаштирилган. Тўлиқ таҳлил қилинган, якуний ва расмий статистик маълумотларни эса 2027 йил 1 июлгача жамоатчиликка тақдим этиш кўзда тутилган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"