Жаҳон

Эпштейн ишида Трампни айблаган аёлнинг кўрсатмалари эълон қилинди

АҚШ Адлия вазирлиги молиячи ва жинсий жиноятчи Жеффри Эпштейн иши бўйича илгари эълон қилинмаган Федерал қидирув бюроси ҳужжатларини ошкор қилди.

Эпштейн ишида Трампни айблаган аёлнинг кўрсатмалари эълон қилинди

Эпштейн иши бўйича яқинда очиқланган ҳужжатларда бир аёлнинг Доналд Трампни жинсий жиноятларда айблаган баёнотлари ҳам ўрин олган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Агентлик хабарига кўра, ҳужжатлар 5 март куни вазирлик расмий сайтида эълон қилинган. Федерал қидирув бюроси материалида 2019 йилда терговчилар номи ошкор қилинмаган аёлни Эпштейн иши юзасидан тўрт марта сўроқ қилгани келтирилган. 

 

Аввал Адлия вазирлиги фақат битта учрашув ҳақида қисқача маълумот берган эди. Ўша учрашувда аёл Эпштейн унга ўсмирлик пайтида тегажоғлик қилганини айтганди.

 

Янги ҳужжатларда аёл 1980 йилларда, яъни 13–15 ёшда бўлганида Эпштейн уни Трамп билан таништирганини ва Трамп уни ғайриинсоний жинсий алоқа қилишга мажбурлашга уринганини билдирган. Reuters бу даъволарни мустақил равишда тасдиқлай олмаган.

 

Оқ уй матбуот котиби эса ушбу айбловларни “мутлақо асоссиз ва ҳеч қандай ишончли далиллар билан тасдиқланмаган” деб атади. Адлия вазирлиги ҳам эълон қилинган материалларнинг бир қисмида Трампга нисбатан “ишончсиз ва шов-шувли даъволар” бўлиши мумкинлигини огоҳлантирган. Ҳужжатлар илгари “такрорий файллар” деб белгиланган 15 та ҳужжат орасида бўлганлиги сабабли эълон қилинмагани айтилган.

 

Эпштейн иши билан боғлиқ мазкур ҳужжатлар Конгресс босими фонида жамоатчиликка ошкор қилинмоқда. Демократлар Трамп маъмуриятини президентга алоқадор материалларни яширишда айбламоқда. 

 

Хусусан, CNN телеканали Эпштейн иши бўйича кейинги эълон қилинган ҳужжатларда айрим тергов маълумотлари “йўқолганини” билдирган эди.

 

АҚШ оммавий ахборот воситалари аноним даъвогар аёлнинг фуқаролик судларига бир неча бор даъво аризаси берганини хабар қилган. У ўсмир пайтида Трамп ва Эпштейн унинг нисбатан жинсий жиноятлар содир этганини иддао қилган, аммо даъволар кейинчалик қайтарилган ва судда кўриб чиқилмаган.

 

2008 йилда Жеффри Эпштейн вояга етмаган шахсни фоҳишаликка ундашда судланган, 2019 йилда эса аёллар, жумладан, вояга етмаганлар савдоси ва фоҳишаликка ундашда айбланган. Шу йили у қамоқхона камерасида вафот этган, унинг шериги Гислейн Максвелл эса кейинчалик 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

 

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Еврокомиссар Андриус Кубилюс инқироз шароитида ёқилғи ишлаб чиқаришни тез ошириш ва зарур захираларни шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

Маълумотларга кўра, у аввал ҳам ҳужум ва талончилик билан боғлиқ айбловлар бўйича судланган.

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Бу Пхеняннинг октябрь ойидаги учинчи ракета учириши бўлди.

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Бу база Туркиянинг Қатардаги ҳарбий иншоотига ўхшаш бўлиши мумкин.

Бутун Испания мотамда: мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

Бутун Испания мотамда: мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

Поездлар тўқнашувига темир йўл сигнализация тизимидаги носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.

АҚШ Эронга қарши янги зарбаларга тайёрланмоқда — WSJ

АҚШ Эронга қарши янги зарбаларга тайёрланмоқда — WSJ

Янги ҳарбий кампания Теҳроннинг ҳарбий салоҳиятини заифлаштириш ва уни музокараларга қайтаришга қаратилиши мумкин.

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Томонлар кемалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун уч томонлама мувофиқлаштириш механизмини яратишга келишиб олди.

Ҳаво ифлосланиши хавфли чегарадан тўрт баравар ошди: аҳолига кислород автобусларда берилмоқда

Ҳаво ифлосланиши хавфли чегарадан тўрт баравар ошди: аҳолига кислород автобусларда берилмоқда

Индонезияда ўрмон ёнғинларидан тарқалган қуюқ тутун сабабли нафас йўллари касалликлари кўпаймоқда.