Ўзбекистон

1 майдан электромобил эгалари 1 кВт/соат учун 300 сўм тўлайди

Ўзбекистонда электромобил эгалари учун зарядлаш харажатларини қисман қоплаш тизими жорий этилиши мумкин.

1 майдан электромобил эгалари 1 кВт/соат учун 300 сўм тўлайди

 

Ўзбекистонда электромобил эгаларига зарядлаш харажатларининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиш механизмини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасида маълум қилинди.

 

Лойиҳага кўра, агар зарядлаш станцияларида 1 кВт/соат электр энергияси нархи 300 сўмдан ошса, ушбу қийматдан ортиқ қисми давлат томонидан қоплаб берилади. Мазкур тизим 2026 йил 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар учун босқичма-босқич жорий этилиши мумкин.

 

Компенсация тўловлари ҳар ой, ойнинг 25-санасига қадар Солиқ мобил иловаси орқали фуқароларнинг банк карталарига ўтказилади. Ушбу маблағлар солиққа тортилмайди ҳамда жисмоний шахсларнинг умумий даромади таркибига киритилмайди.

 

Жараённи соддалаштириш мақсадида республика бўйлаб ягона ахборот платформаси — EV-Power тизимини яратиш кўзда тутилган. Ушбу платформа орқали зарядлаш станцияларининг жойлашуви ва энергия сарфи реал вақт режимида мониторинг қилинади. Тизимни 2026 йил август ойида ишга тушириш, йил охиригача эса бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш режалаштирилган. 2027 йилдан бошлаб барча субсидиялар айнан ушбу платформа орқали ҳисоблаб чиқилади.

 

Шунингдек, лойиҳа доирасида асосий автомобиль йўллари бўйлаб ҳар 20 километрда зарядлаш станцияларини жойлаштириш режалаштирилмоқда.

 

Техник назорат масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Зарядлаш станциялари миллий аҳамиятга эга ўлчаш воситалари рўйхатига киритилиб, уларни ҳар икки йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тизими жорий этилади. «Ўзенергоинспекция»га талабга жавоб бермайдиган ёки хавф туғдирувчи станцияларни электр тармоғидан узиш ваколати берилади.

 

Бундан ташқари, соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 10 фоизлик имтиёзли кредитлар ҳамда ер участкаларини аукцион орқали олишда 50 фоизгача чегирмалар тақдим этилиши назарда тутилган.

 

Мазкур ҳужжат “Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.