Ўзбекистон

Коммунал қарзлар энди янги уй эгасига ўтмайдими?

Рақобат қўмитаси нотариал шартномалардан "эски қарздорликни янги эгасига юклаш" ҳақидаги бандни олиб ташлаш ташаббусини илгари сурмоқда.

Коммунал қарзлар энди янги уй эгасига ўтмайдими?

 

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси кўчмас мулк олди-сотди жараёнларида мавжуд муҳим муаммога эътибор қаратди. Хусусан, айрим ҳолатларда уй сотиб олган фуқаролардан аввалги эгага тегишли бўлган коммунал қарзларни тўлаш талаб қилинаётгани қайд этилди.

 

Қўмита маълумотига кўра, бундай амалиёт “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талабларига зид бўлиб, фуқароларнинг ҳуқуқларини чекловчи шартлар ҳисобланади.

 

Шу муносабат билан қўмита нотариал тасдиқланган кўчмас мулк олди-сотди шартномаларидан “қарз аниқланса, уни харидор тўлайди” мазмунидаги бандларни чиқариб ташлашни таклиф қилди.

 

Амалдаги тартибга кўра, кўчмас мулк битимлари НОТАРИУС ахборот тизими орқали текширилади ва қарздорлик мавжуд бўлмаган тақдирдагина тасдиқланади. Шунга қарамай, айрим ҳолларда биллинг тизимидаги хатоликлар ёки маълумотларнинг ўз вақтида янгиланмаслиги сабабли муаммолар юзага келмоқда.

 

Мисол сифатида Самарқанд вилоятида кузатилган ҳолатда, фуқаро уй сотиб олгач, унга 13 миллион сўмлик қарздорлик юклатилган. Текширув натижасида ушбу қарз аввалги эгага тегишли экани ва тизимдаги хатолик сабаб юзага келгани аниқланиб, фуқаронинг ҳуқуқлари тикланган.

 

Қўмита бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тегишли вазирлик ва идораларга расмий таклифлар юборганини маълум қилди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.