Жаҳон

Трамп Ҳормуз бўғозида қолиб кетган кемаларни чиқариш бўйича операция эълон қилди

АҚШ Президенти дунёнинг турли мамлакатлари кемаларини бўғоздан олиб чиқишда ундан ёрдам сўраганини айтди.

Трамп Ҳормуз бўғозида қолиб кетган кемаларни чиқариш бўйича операция эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳормуз бўғозида қолиб кетган хорижий кемаларни хавфсиз олиб чиқишга қаратилган махсус операция бошланишини маълум қилди.

 

У Truth Social ижтимоий тармоғидаги баёнотида “дунёнинг турли мамлакатлари” АҚШдан Ҳормуз бўғозида қолиб кетган кемаларини озод қилишда ёрдам сўраганини айтди. Унга кўра, Вашингтон мазкур давлатлар кемаларига ҳамроҳлик қилиб, уларни чекланган сув ҳудудидан хавфсиз чиқаришни режалаштирмоқда.

 

Оқ уй раҳбари таъкидлашича, “Озодлик лойиҳаси” деб номланган операция душанба куни эрталаб, Яқин Шарқ вақти билан бошланади. У бу ташаббусни АҚШ ва Яқин Шарқ мамлакатлари, “айниқса Эрон” иштирокида амалга оширилаётган гуманитар қадам сифатида баҳолади.

 

Шунингдек, Трамп Эрон билан музокаралар ижобий руҳда кечаётганини билдириб, бу мулоқотлар барча томонлар учун ижобий натижаларга олиб келиши мумкинлигини қайд этди.

 

Орадан кўп ўтмай, Эрон парламенти миллий хавфсизлик бўйича комиссияси раҳбари Иброҳим Азизи АҚШнинг Ҳормуз бўғозидаги вазиятга ҳар қандай аралашуви сулҳ режими бузилиши сифатида баҳоланишини маълум қилди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Россия томони Киевда янги йирик зарбалар хавфи мавжудлигини билдириб, чет элликларни Украинага бормаслик ва мамлакатда қолмасликка чақирди.