Жаҳон

Африкалик ёшлар Россия армиясига алдов йўли билан жалб этилмоқда — NYT

Тахминан 1000 нафар кениялик Украинага урушга борган, улардан фақат 30 нафари тирик қайтган.

Африкалик ёшлар Россия армиясига алдов йўли билан жалб этилмоқда — NYT

Африка мамлакатларидан бўлган кўплаб ёшлар Россиянинг Украинага қарши урушида армия сафига тушиб қолмоқда. 

 

The New York Times нашрининг ёзишича, уларнинг бир қисми ихтиёрий равишда ёлланма жангчи сифатида бораётган бўлса, аксарияти оддий фуқаролик ишлари ваъдаси билан алданиб, кейинчалик мажбурий тарзда ҳарбий ҳаракатларга жалб қилинмоқда.

 

Улардан бири кениялик Камаю бўлиб, у аввал Истанбул орқали транзитда эканини билдирган. Бир неча ҳафтадан сўнг ҳарбий кийимда ва қурол билан тушган суратини юборган, август ойида эса Украинада окопда эканини маълум қилган. Шундан сўнг у билан алоқа узилган. Камаунинг онасига кўра, ўғли дўстларига Россияга оддий ишчи бўлиб кетганини айтган.

 

Маълум қилинишича, Африка бўйлаб тез ташкил этиладиган фирмалар сайёҳлик агентликлари ёки ишга жойлаштириш компаниялари ниқоби остида иш юритиб, WhatsApp ва Telegram орқали ёллаш ишларини олиб боради. Кўп ҳолларда шартномалар рус тилида бўлиб, ёлланувчилар улар мазмунини тушунмай имзо қўяди.

 

Мутахассислар фикрича, Африкада расмий иш ўринларининг камлиги ва ёшлар ишсизлигининг юқори даражаси бундай алдов схемаларининг кенг тарқалишига сабаб бўлмоқда. Кения махсус хизматлари маълумотига кўра, ҳозиргача тахминан 1000 нафар кениялик Россия орқали Украинага борган, улардан фақат 30 нафари тирик қайтган.

 

Ҳукумат бундай ҳолатларни камайтириш мақсадида халқаро рейсларга чиқувчи ёшларга нисбатан текширувларни кучайтирганини маълум қилди.

 

Кения сенатори Окойти Эндрю Омтатах ишсизлик туфайли юзага келган вазиятни қиёс билан тушунтирди: “Агар бугун Момбасага ъҒарбда қуллар керакъ деган ёзув билан кема келса, у ерда жой қолмас эди”, — деди у.

 

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров чет элликлар “махсус ҳарбий операция”да иштирок этаётганини тан олган, аммо улар мажбурланмаётганини таъкидлаган. Кремль матбуот котиби Дмитрй Песков эса бундай алдов ҳолатларидан хабардор эмасликларини билдирган.

 

Ўз навбатида, Украинанинг Жанубий Африкадаги элчиси Олександер Шерба Россияни иш излаётган африкалик ёшлардан фойдаланишда айблади.

 

Тадқиқотларда қайд этилишича, Россия армиясида йўқотишлар юқори бўлиб қолмоқда ва бу янги жангчиларга бўлган эҳтиёжни оширмоқда. Шу фонда Африкада Россия армиясига қўшилиш бўйича реклама ваъдалари — ойига минглаб доллар маош, бир марталик катта тўловлар ва фуқаролик бериш каби таклифлар билан кўпайган.

 

Кения, Танзания, Замбия, Жанубий Африка, Нигерия, Гана, Того, Ботсвана ва Мали давлатларида эркаклар Россия армиясига алдов орқали жалб этилгани ҳақида хабарлар бор. Кенияда февраль ойида бир шахс 22 нафар кенияликни Россияга ёллаганликда айбланди.

 

Камерун 16 нафар фуқароси Украинада ҳалок бўлганини маълум қилди, Ганада эса тахминан 55 нафар фуқаро ўлгани айтилган.

 

Ботсваналик 25 ёшли Кгоси Пелекекае ҳам шундай ҳолатга тушган. У Россияга ишга кетаман деб борган, аммо у ерда ҳарбий тайёргарликка жалб қилинган. Шартномани имзолашдан бош тортганда, унга босим ўтказилган. Кейин юрак касаллиги сабаб фронтга юборилмаган ва у қочиб кетишга муваффақ бўлган.

 

Айрим ҳолатларда ёлловчиларга нисбатан жиноий иш ҳам қўзғатилган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.