Жаҳон

АҚШ ва Эрон уруши ортидан Осиё фонд бозорларида пасайиш кузатилди

Бунга АҚШ ва Эроннинг ҳарбий ҳаракатларни кучайтириш ҳақидаги баёнотлари сабаб бўлган.

АҚШ ва Эрон уруши ортидан Осиё фонд бозорларида пасайиш кузатилди

Душанба куни Осиё фонд бозорлари пасайиш билан очилди, дея хабар бермоқда BBC. 

 

Бунга АҚШ ва Эрон ўртасида ҳарбий ҳаракатларни кучайтириш эҳтимоли ҳақидаги баёнотлар сабаб бўлди. Можаро тўртинчи ҳафтага кирган.

 

Қайд этилишича, Япониянинг асосий Nikkei 225 индекси эрталабки савдоларда 3,4 фоизга пасайди, Жанубий Кореянинг Кospi индекси эса қарийб 5 фоизга тушиб кетди.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп шанба куни агар Эрон муҳим денгиз йўли — Ҳўрмуз бўғозини очмаса, мамлакатнинг электр станцияларига зарба берилиши мумкинлигини билдирди. Эрон эса бундай ҳаракатларга жавобан минтақадаги муҳим инфратузилмаларни, жумладан энергетика объектларини нишонга олишини маълум қилди.

 

Мазкур вазият Япония ва Жанубий Кореяга таъсир ўтказмоқда, чунки уларга импорт қилинадиган нефть ва газнинг катта қисмини айнан шу бўғоз орқали олади.

 

АҚШ ва Исроил томонидан 28 февраль куни амалга оширилган ҳужумлардан сўнг, Эрон Ҳормуз бўғозидаги ҳаракатни амалда чеклаб қўйган. 

 

Маълумотларга кўра, ушбу йўлак орқали одатда дунё нефтининг ва суюлтирилган табиий газнинг қарийб 20 фоизи ташилади. Можаро глобал ёқилғи нархларининг ошишига олиб келган.

 

Халқаро энергетика агентлиги раҳбари Фатиҳ Бирол душанба куни ушбу вазият дунёни сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик энергетик инқирозлардан бирига олиб келиши мумкинлигини айтди. У ҳозирги ҳолатни 1970 йиллардаги энергетик инқирозлар ҳамда Россиянинг 2022 йилда Украинага бостириб кириши оқибатлари билан таққослади.

 

Трамп ижтимоий тармоқдаги баёнотида, агар Эрон 48 соат ичида Ҳўрмуз бўғозини тўлиқ ва ҳеч қандай таҳдидсиз очмаса, АҚШ Эроннинг электр станцияларига зарба беришини, энг йирик объектлардан бошлашини таъкидлади.

 

Бу баёнот Эрон ракеталари Исроилнинг Димона шаҳрига зарба берганидан кейин, шунингдек Арад шаҳри яқинидаги яна бир ҳужумдан олдин янгради.

 

Эрон парламенти спикери Муҳаммад Бакир Қолибаф якшанба куни агар мамлакат электр станцияларига ҳужум қилинса, минтақадаги энергетика ва сувни тузсизлантириш инфратузилмалари “қайтариб бўлмас даражада вайрон қилиниши”ни айтди.

 

Осиё-Тинч океани минтақасининг бошқа бозорларида ҳам пасайиш кузатилди: Гонконгнинг Hang Seng индекси 2,5% га, Тайваннинг асосий индекси эса 2% га тушди.

 

Нефть нархлари нисбатан барқарор бўлди: Brent маркали нефть нархи 0,2% га пасайиб, баррели 112 долларни ташкил этди, АҚШ хом нефти эса 0,3% га ошиб, 98,57 долларга етди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.