Ўзбекистон

Навоийдаги хусусий боғчада болаларга зўравонлик қилган тарбиячи қамоққа олинди

Гумонланувчи ўз қарамоғидаги болаларни мунтазам калтаклаб келгани аниқланди.

Навоийдаги хусусий боғчада болаларга зўравонлик қилган тарбиячи қамоққа олинди

Навоий шаҳридаги хусусий мактабгача таълим муассасасида болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлган тарбиячига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Навоий шаҳридаги хусусий боғча тарбиячиси болаларни қийнаб, дўппослаганлик ҳолати акс этган видеохабарлар тарқалгач, ҳолат юзасидан Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилган. 

 

Воқеа жорий йилнинг 7 апрель куни Навоий шаҳри “Янгиариқ” МФЙ ҳудудида жойлашган, фуқаро С.С. раҳбарлигидаги хусусий боғчада содир бўлгани аниқланган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур муассасада тарбиячи бўлиб ишлаган 2003 йилда туғилган Э.Н. ўз қарамоғидаги болаларни “тартибга солиш” баҳонасида калтаклаган. 

 

Шунингдек, ўрганишлар давомида гумонланувчи томонидан жорий йилнинг март ойидан апрель ойига қадар бўлган вақт оралиғида болаларни ўзини-ўзи ҳимоя қилиш имконияти чекланганлиги ва ожиз аҳволда эканлигидан фойдаланиб, дўппослаш ва зўрлик ишлатиб содир этиладиган бошқа ҳаракатлар билан муттасил равишда қийнаб келганлиги маълум бўлган. 

 

Мазкур ҳолат юзасидан Э.Н.га нисбатан Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва фуқаро гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган. 

 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Юк машинасининг тормоз тизимида носозлик юзага келиб, еттита автомобиль билан тўқнашган.

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Фермерлар кенгаши ҳоким фермерларга босим ўтказгани ҳақидаги хабарлар ортидан мурожаат йўллаган.

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Фирибгарлар кассаларда чипта қолмаганини айтиб, йўловчиларга уларни бир неча баробар қиммат нархда таклиф қилмоқда.

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

Шунингдек, Фуқаролик авиацияси агентлиги кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Қиз Туркияга ўқиш баҳонасида олиб борилган.

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Электрон кўтаргичлар бўйича масъул ташкилотларга мурожаатлар юборилган.

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

Банклар барча карталардаги жами қолдиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмидан камайиб кетишига йўл қўймаслиги керак.