Жиноят

Сурхондарёда ЙТҲ содир этиб, дугонасининг ўлимига сабаб бўлган қиз қамалди

Ҳайдовчи тезликни ошириб, автомобиль бошқарувини йўқотгани оқибатида транспорт воситаси йўлдан чиқиб, дарёга тушиб кетган.

Сурхондарёда ЙТҲ содир этиб, дугонасининг ўлимига сабаб бўлган қиз қамалди

Сурхондарё вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида талаба қиз вафот этгани юзасидан суд ҳукми ўқилди

 

Маълум қилинишича, 2025 йил 23 ноябрь куни соат 15:40 атрофида Тошкентдаги олий таълим муассасаларидан бирининг 4-босқич талабаси ўзига тегишли, бироқ ҳужжатлари расмийлаштирилмаган Cobalt автомобилида Шеробод–Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланган.

 

У узоқ сафарга ёлғиз чиқмаслик мақсадида ўзи билан бир олийгоҳда ўқийдиган танишини ҳам олиб кетган. Ҳаракатланиш давомида ҳайдовчи тезликни ошириб юбориб, автомобиль бошқарувини йўқотган. Натижада транспорт воситаси йўлдан чиқиб, Шеробод дарёсига тушиб кетган. 

 

ЙТҲ оқибатида автомобилда йўловчи сифатида бўлган талаба қиз оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

 

Суд ҳукмига кўра, ҳайдовчи Жиноят кодексининг 266-моддаси иккинчи қисми бўйича айбли деб топилди. 

 

Унга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 3 йилга маҳрум этиш ҳамда 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Чироқчида мактаб директори қўшимча дарс соатлари эвазига пора олгани учун 2 йилга қамалди

Ўқитувчи директорга 50 доллар бергач, ҳолат ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган. Тезкор тадбирда директор қўлга олинган.

custom img

Бухорода талаба қизга шаҳвоний шилқимлик қилган тютор қамалди

Талаба қиз судда улар ўртасида аввал ҳеч қандай келишмовчилик бўлмаганини айтиб, тюторга нисбатан даъвоси йўқлигини билдирган.

custom img

Тошкентда интернет-наркодўкон куратори салкам 10 кг гиёҳвандлик воситаси билан ушланди

Фуқаро аввал ҳам Жиноят кодексининг икки моддаси билан судланган.

custom img

“Ҳудудгаз Қорақалпоғистон”да 251,5 млрд сўмлик зарар аниқланди

Ҳолат юзасидан мансабдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Тошкентда 3 ёшли ўғлига зўравонлик қилган она устидан жиноят иши қўзғатилди

У ўғлига ухлатувчи дори бериб, уни қаровсиз қолдириб келгани аниқланди.

custom img

Тошкентда «Иззат Назарбек» лақабли шахс қўлга олинди

У бир неча фуқародан қўрқитиш ва зўравонлик орқали йирик миқдорда пул талаб қилган. Тезкор тадбир давомида ундан икки дона тўппонча ва ўқ-дорилар ҳам аниқланган.

custom img

Фарғонада “Мансур Казанский” лақабли шахс товламачиликда гумонланиб ушланди

Арипов Мансур нотурар жойни аввал ўз номига расмийлаштириб, кейинчалик уни асл эгасига қайта расмийлаштириб бериш эвазига 200 минг доллар талаб қилган.

custom img

Россияда теракт режалаштирган ва Сурияга кетмоқчи бўлган сурхондарёлик 4 йигит қамалди

Терговда уларнинг ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи материалларни тарқатгани ва янги аъзоларни гуруҳга жалб қилгани аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"