Жиноят

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Тошкентда 41 ёшли фуқаро лицензиясиз равишда крипто-активларни ноқонуний ўтказиш ва айирбошлаш билан шуғуллангани аниқланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

 

Маълум бўлишича, 1985 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро 2021–2025 йиллар давомида қонунчиликда белгиланган тартибда лицензия олмаган ҳолда мобил телефони орқали Binance халқаро крипто-биржасида махсус аккаунт очган.

 

У ушбу аккаунт орқали қарийб 700 та криптоактив олди-сотди операциясини амалга оширган. Операцияларнинг дастлабки қиймати 683 минг АҚШ доллари, яъни 9 миллиард сўмдан ортиқни ташкил қилган.

 

Фуқаро мазкур криптоактивларни қонунга хилоф равишда ўтказиш ва айирбошлаш билан шуғуллангани аниқланган.

 

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 278-8-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.