Ўзбекистон

Humans асосчиси Владимир Добринин халқаро қидирувга берилди

Унга нисбатан қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ноқонуний ташкил этиш ҳамда пул ювиш бўйича айблов қўйилган.

Humans асосчиси Владимир Добринин халқаро қидирувга берилди

Ўзбекистон томонидан мамлакатда фаолият юритган Humans компанияси асосчиси ва раҳбари Владимир Добринин Интерпол орқали халқаро қидирувга берилди. Унинг исми Интерпол сайтида эълон қилинган “қизил билдиришнома” рўйхатига киритилган.

 

 

Добрининга нисбатан қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ноқонуний ташкил этиш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш (пул ювиш) бўйича айблов қўйилган. Халқаро ташкилот маълумотида у 52 ёшда экани, Австрияда туғилгани ва Россия фуқароси ҳисобланиши қайд этилган.

 

Humans иши 

 

Humans Ўзбекистонда финтех-сервис, мобил алоқа хизматлари ва маркетплейсни бирлаштирган суперилова сифатида фаолият юритган. 2022 йил июнь ҳолатига кўра, хизматдан фойдаланувчилар сони 2 миллиондан ошган, мамлакат бўйлаб 1100 дан ортиқ савдо нуқталари очилган эди.

 

2025 йил май ойида Сингапурда рўйхатдан ўтган Humans Mobile Ltd компанияси International Centre for Settlement of Investment Диспутесга мурожаат қилиб, Ўзбекистон ҳукуматига қарши даъво киритган. Компания давлат органларини, жумладан Марказий банк ва “Ўзбектелеком”ни бизнесга зарар етказганлик ҳамда инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни бузганликда айблаган. 2026 йил январь ойида мазкур иш бўйича арбитраж трибунали таркиби шакллантирилган.

 

Компания Ўзбекистонда ҳам суд жараёнларида иштирок этмоқда. 2025 йил 14-октабр куни Тошкент туманлараро иқтисодий суди Octobank аризасига асосан “Humans” МЧЖни банкрот деб топган. Қарздорлик миқдори тахминан 430 миллиард сўмни ташкил этади.

 

Шунингдек, Ўзбектелеком инфратузилма хизматлари учун суд орқали 532 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундиришни талаб қилган. Humans эса компанияни монополь нархлар қўллашда айблаб, мазкур масала юзасидан Рақобат қўмитасига мурожаат қилган.

 

Мазкур иш доирасида фирибгарлик айбловлари ва компания улуши бўйича ички низолар ҳам юзага келган. Ўзбекистон фуқароси Максим Сиданов лойиҳа учун 12 миллион доллар сармоя киритганини ва Humans'даги 66 фоиз улушга даъвогарлик қилаётганини билдирган.

 

2025 йил охирида ижтимоий тармоқларда Humans карталаридан рухсатсиз маблағ ечиб олингани ҳақида кўплаб шикоятлар тарқалди. Компания буни техник носозликлар ва киберҳужумлар билан изоҳлади. Марказий банк текширув ўтказиб, материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборган.

 

Бундан ташқари, 2025 йил июль ойида PayWay тўлов ташкилоти ҳамтаъсисчиси Беҳзод Ботиров қўлга олинган. У илгари Humans гуруҳига қарашли UPay'да бош директор бўлиб ишлаган. Унга Жиноят кодексининг 278-моддаси 2-қисми “а” ва “б” бандларида (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш) назарда тутилган жиноятни содир этганлик айби қўйилмоқда.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"