Ўзбекистон

“Равшан Золотой” номи билан танилган шахс халқаро қидирувга берилди

Равшан Муҳитдинов мулкни қасддан йўқ қилиш ёки шикастлаш, жиноий уюшма ташкил этиш ҳамда безорилик билан айбланмоқда.

“Равшан Золотой” номи билан танилган шахс халқаро қидирувга берилди

Интерпол томонидан “Равшан Золотой” номи билан танилган Равшан Муҳитдинов халқаро қидирувга берилди.

 

Қидирувга берилган 37 ёшли Муҳитдинов Ўзбекистон Жиноят кодексининг 173-моддаси 3-қисми (мулкни қасддан йўқ қилиш ёки шикастлаш) 242-қисм 2-қисми (жиноий уюшма ташкил этиш), 277-моддаси 3-қисми (безорилик) билан айбланмоқда.

 

Равшан Муҳитдинов 1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У ёшлигидан “Равшан Золотой” лақаби билан танилган. У ўзбекистонлик тадбиркор Ғофур Раҳимовнинг қариндоши экани айтилади. 

 

Маълумотларга кўра, Раҳимовга нисбатан босимлар кучайган даврда Муҳитдинов ҳам оғир жиноятларда айбланиб, мамлакатни тарк этган.

 

Шунингдек, Интерпол томонидан яна бир ўзбекистонлик Дилшод Аҳмедов ҳам халқаро қидирувга берилгани ҳақида хабар берилганди. У “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритган.

 

Дилшод Аҳмедов 2024 йил 16 октябрда мазкур лавозимга тайинланган, 2025 йил август ойида эса ундан озод этилган. У илгари инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари ҳамда комбинат бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"