Ўзбекистон

2025 йилда Болалар омбудсманига 2 мингга яқин мурожаат келиб тушди

Бу 2024 йилга нисбатан деярли икки баравар кўп бўлиб, уларнинг 509 таси ижобий ҳал этилган, 708 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

2025 йилда Болалар омбудсманига 2 мингга яқин мурожаат келиб тушди

2025 йилда Олий Мажлис ҳузуридаги Болалар ҳуқуқлари бўйича вакилга 1934 та мурожаат келиб тушди. Бу 2024 йилдаги 1064 та мурожаатга нисбатан деярли икки баравар кўп. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили Сурайё Раҳмонованинг Сенат мажлисидаги ҳисоботига таяниб, "Gazeta.uz" хабар берди.

 

Қайд этилишича, келиб тушган мурожаатларнинг 509 таси ижобий ҳал этилган, 708 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. Энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳридан — 470 та, Сурхондарё вилоятидан — 254 та ва Тошкент вилоятидан — 236 та келиб тушган.

 

Болалар омбудсмани идораси мурожаатлар таҳлили ва мониторинг натижалари асосида бола ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилган ҳолатлар юзасидан 3 та огоҳлантириш, 6 та тақдимнома, 25 та хулоса ҳамда суд қарорларига нисбатан протест киритиш бўйича 3 та илтимоснома киритган.

 

Мурожаатларни ўрганиш давомида болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича 19 та жиноят иши ва 26 та маъмурий иш қўзғатилган. Шунингдек, жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги 20 та қарор бекор қилиниб, қўшимча дастлабки тергов текшируви ўтказиш учун қайта юборилган.

 

Болалар омбудсмани интернетда ўтказилган мониторинг натижаларига ҳам тўхталиб, бола ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ аниқланган ҳолатлар юзасидан 23 та жиноят иши ва 28 та маъмурий иш қўзғатилганини маълум қилди.

 

Сурайё Раҳмонованинг айтишича, таълим муассасаларида болаларга нисбатан жисмоний жазо қўллаш ва касбий фаолиятга лоқайд муносабатда бўлиш ҳолатлари учун 15 нафар педагог маъмурий жавобгарликка тортилган. Болаларга нисбатан шафқатсиз муносабат учун эса 6 нафар педагогга интизомий жазо чоралари қўлланилган.

 

Шунингдек, болаларга нисбатан қонунчилик талабларини бузган икки нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилган.

 

Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Орзигул Қозихонованинг таъкидлашича, 2025 йилда судлар томонидан болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича 937 нафар шахсга нисбатан 666 та жиноят иши кўриб чиқилган. Унинг фикрича, бу профилактик чоралар етарли эмаслиги ва қонунчиликда айрим бўшлиқлар мавжудлигини кўрсатади.

 

“Айниқса, мазкур жиноят ишларининг 72 таси ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларга тегишли экани жиддий хавотир уйғотади”, — деди Орзигул Козихонова.

 

Болалар омбудсмани маълумотларига кўра, 2025 йилда судлар томонидан 3301 нафар вояга етмаган шахсга нисбатан қўзғатилган 2584 та жиноят иши кўриб чиқилган бўлиб, бу жами жиноятларнинг 4,09 фоизини ташкил этган. Шу билан бирга, 1917 нафар мактаб ўқувчиси томонидан 1783 та жиноят содир этилгани қайд этилган.

 

Болаларни тарбиялаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармагани учун 224,9 минг нафар ота-она маъмурий жавобгарликка тортилган.

 

Орзигул Kозихонова оилавий муҳит, тарбия ва назорат масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, давлат органлари ва маҳалла тизими томонидан мувофиқлаштирилган ҳамда манзилли профилактик ишлар кучайтирилиши зарур.

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Юк машинасининг тормоз тизимида носозлик юзага келиб, еттита автомобиль билан тўқнашган.

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Фермерлар кенгаши ҳоким фермерларга босим ўтказгани ҳақидаги хабарлар ортидан мурожаат йўллаган.

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Фирибгарлар кассаларда чипта қолмаганини айтиб, йўловчиларга уларни бир неча баробар қиммат нархда таклиф қилмоқда.

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

Шунингдек, Фуқаролик авиацияси агентлиги кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Қиз Туркияга ўқиш баҳонасида олиб борилган.

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Электрон кўтаргичлар бўйича масъул ташкилотларга мурожаатлар юборилган.

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

Банклар барча карталардаги жами қолдиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмидан камайиб кетишига йўл қўймаслиги керак.