Жаҳон

Эммануэл Макроннинг қароргоҳида тинтув ўтказилди

Парижнинг молиявий жиноятлар бўйича икки тергов судьяси президент қароргоҳида процессуал ҳаракатларни амалга оширган.

Эммануэл Макроннинг қароргоҳида тинтув ўтказилди

Франциянинг Le Monde нашри хабарига кўра, Эммануэл Макроннинг расмий қароргоҳи — Élysée Palace'да давлат харидлари билан боғлиқ тергов доирасида тинтув ўтказилди.



Маълум қилинишича, 21 май куни Парижнинг молиявий жиноятлар бўйича икки тергов судьяси президент қароргоҳида процессуал ҳаракатларни амалга оширган. Тергов Пантеондаги хотира маросимларини ташкил этиш учун тузилган давлат шартномалари билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан олиб борилмоқда.



Нашр маълумотига кўра, тергов марказида маросимларни ташкил этиш билан шуғулланган Shortcut Events компаниясига бир неча давлат буюртмаларининг берилиши масаласи турибди. Мазкур тадбирлар сўнгги йилларда давлат раҳбари иштирокида ўтказилган.



Шунингдек, хабарда қайд этилишича, жорий йил 14 апрель куни ҳам терговчилар Елисей саройида тинтув ўтказишга уринган, бироқ президент маъмуриятига оид биноларнинг дахлсизлиги билан боғлиқ конституциявий меъёрлар сабаб уларга киришга рухсат берилмаган.



Тергов доирасида аввалроқ Centre des Monuments Nationales ташкилоти, Shortcut Events компанияси офислари ҳамда ишга алоқадор шахсларнинг уйларида ҳам тинтувлар ўтказилгани айтилмоқда.



Ҳозирча Франция президенти администрацияси мазкур тергов юзасидан расмий изоҳ бермаган.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"