Ўзбекистон

Республика бўйича 10 193 та мактабда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди

Жорий ўқув йили якунида 11-синфни 472 436 нафар, 9-синфни эса 621 894 нафар ўқувчи тамомламоқда.

Республика бўйича 10 193 та мактабда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди

 

2026 йил 25 май куни мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида “Юксак маърифатли авлод — Учинчи Ренессанс пойдевори” шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.

 

Мазкур тадбирларда республика бўйича жами 10 193 та давлат умумтаълим мактаби иштирок этиб, 4 миллиондан ортиқ ўқувчи қатнашди.

 

Тадбирлар аввалида Ўзбекистон Президентининг мамлакатимиз умумтаълим мактаблари битирувчи ўғил-қизларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

 

Шундан сўнг битирувчи ўқувчиларга тантанали равишда олтин ва кумуш медаллар топширилди ҳамда уларнинг келгуси фаолиятига муваффақият тиланди.

 

Тадбирлар доирасида йил давомида намунали хулқи ва аъло баҳоларга ўқиган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилди. Шунингдек, фаол иштирок этган ота-оналар “Энг фаол ота”, “Жонкуяр она”, “Масъулиятли ота-она” каби номинациялар бўйича тақдирланди.

 

Маълумотларга кўра, жорий ўқув йили якунида 11-синфни 472 436 нафар, 9-синфни эса 621 894 нафар ўқувчи тамомламоқда.

 

Шундан 9-синф битирувчиларининг 605 408 нафарига оддий, 16 486 нафарига аъло даражали шаҳодатнома берилади. 11-синф битирувчиларининг эса 2 047 нафари кумуш, 9 731 нафари олтин медаль билан тақдирланади, қолган 460 658 нафарига оддий аттестат топширилади.

 

2019 йилдан бошлаб иқтидорли битирувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тизими жорий этилган.

 

Шунингдек, сўнгги йилларда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида педагог ходимларнинг малакаси, стажи ва фаолиятига қараб иш ҳақига қўшимча устамалар тизими йўлга қўйилди. 2026 йилда ушбу тизим асосида 24 289 нафар педагог 10 миллиондан 20 миллион сўмгача ойлик иш ҳақи олмоқда.

 

Ўқувчиларнинг ютуқлари ҳам сезиларли даражада ортиб бормоқда. Хусусан, 2025 йилда халқаро мусобақаларда 210 та медаль (40 та олтин, 78 та кумуш, 92 та бронза), 2026 йил май ойига қадар эса 108 та медаль (20 та олтин, 37 та кумуш, 51 та бронза) қўлга киритилди.

 

Жорий йилнинг I чорагида эса халқаро, минтақавий ва нуфузли фан олимпиадаларида 27 та медаль (5 та олтин, 10 та кумуш, 12 та бронза) қўлга киритилди.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати

Ватанга қайтиш, моддий ва тиббий ёрдам: 4 401 нафар ўзбекистонлик Россиядан қайтарилди

Ватанга қайтиш, моддий ва тиббий ёрдам: 4 401 нафар ўзбекистонлик Россиядан қайтарилди

Россияда қийин вазиятга тушган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилмоқда.

Самарқандда Epica темир тўсиққа урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди

Самарқандда Epica темир тўсиққа урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди

Ҳайдовчи эътиборсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, ЙТҲга учраган.

Ноябрь бошида кучли ёмғир ёғадими? Ўзгидромет хабарларга муносабат билдирди

Ноябрь бошида кучли ёмғир ёғадими? Ўзгидромет хабарларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда кучли ёмғир ёғишини прогноз қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Қиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан ёрдам берилади: кимлар олиши мумкин?

Қиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан ёрдам берилади: кимлар олиши мумкин?

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар жараёнида аҳолини ижтимоий ҳимоя қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди.

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтирмоқда: қатор муҳим битимлар имзоланди

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтирмоқда: қатор муҳим битимлар имзоланди

Савдо, ижтимоий таъминот ва чегара орқали товарлар ҳамда транспорт воситалари ҳаракати бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари учрашув ўтказди

Икки мамлакат етакчилари кенг қамровли стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Доҳада Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди

Доҳада Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди

Тақдимотда Ўзбекистон ва Қатар вакиллари буюк алломалар мероси, ислом илмлари ривожи ҳамда икки мамлакат ўртасидаги илмий-маърифий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди

Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди

Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмийлар кутиб олди.