Жиноят

Қашқадарёда текширувни “босди-босди” қилишни ваъда қилган ИИБ ходими ушланди

У диний мазмундаги тақиқланган материаллар бўйича текширувни ижобий ҳал қилиш учун пора сўраган.

Қашқадарёда текширувни “босди-босди” қилишни ваъда қилган ИИБ ходими ушланди

Қашқадарё вилоятида диний мазмундаги тақиқланган материаллар билан боғлиқ текширувни “ижобий ҳал қилиб бериш” эвазига пора олган ИИБ ходими қўлга олинди. Бу ҳақда Zamon.uz'га ДХХ хабар берди.

 

Маълум бўлишича, Деҳқонобод туманида яшовчи 1983 йилда туғилган аёл ва унинг 2009 йилда туғилган қизининг телефонларида диний мазмундаги тақиқланган материаллар аниқлангани юзасидан вилоят ИИБ томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилган.

 

Терговга қадар текширув жараёнларини танишлари орқали уларнинг фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилган 1978 йилда туғилган шахс 3 млн сўм олган вақтида ушланган.

 

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу масалани ижобий ҳал қилиш эвазига воситачидан 2,5 млн сўм олган вақтида Қашқадарё вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати тезкор вакили ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Ҳозирда ИИБ ходимига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш), воситачига нисбатан эса 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.