Ўзбекистон

Рақобат қўмитаси Қурбон ҳайитида озиқ-овқат нархларни оширмасликка чақирди

Савдо тармоқлари нарх ўзгаришлари ҳақида қўмитани тезкор хабардор қилиб боради.

Рақобат қўмитаси Қурбон ҳайитида озиқ-овқат нархларни оширмасликка чақирди

 

Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқлари ҳамда республика ҳудудларидаги савдо комплексларига Қурбон ҳайити арафасида ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарор сақлаш юзасидан мурожаат йўллади.

 

Қўмита матбуот хизматига кўра, байрам арафасида талаб кескин ортиши мумкин бўлган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш, етказиб берувчилар томонидан нарх ўзгаришлари, логистика харажатлари ҳамда бошқа омиллар ҳақида қўмитага тезкор маълумот тақдим этиб бориш бўйича тегишли кўрсатмалар берилган.

 

Шунингдек, чакана савдо тармоқлари ва ҳудудлардаги савдо комплекслари етказиб берувчи корхоналарни асоссиз нарх ошириш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантириб бориши зарурлиги таъкидланган.

 

Рақобат қўмитаси аҳоли учун муҳим бўлган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш бўйича ўз ваколатлари доирасида зарур чораларни кўриб боришини маълум қилган.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"