Икки нафар вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик: гумонланувчи ушланди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаатда аёл турмуш ўртоғини икки нафар вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганини билдирган.

Тошкентда икки нафар вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳақидаги мурожаат прокуратура томонидан ўрганилмоқда. Гумонланувчи қамоққа олинган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси маълум қилишича, фуқаро Ж.Н. ижтимоий тармоқларда эълон қилган мурожаатида турмуш ўртоғи М.А. 2014 ва 2021 йилларда туғилган икки нафар қизига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганини билдирган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тегишли процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда. Зўравонликда гумон қилинаётган шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Шунингдек, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази мутахассислари оилага психологик ва юридик ёрдам кўрсатишни таклиф қилган. Бироқ мурожаатчи аёл болаларнинг ҳолати ва оилавий вазиятдан келиб чиқиб, ушбу хизматларни ҳозирча ихтиёрий равишда рад этган.








