Ўзбекистон

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Мирвоҳид Азимов бунгача Туркий давлатлар ташкилоти бош котибининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Шавкат Мирзиёевнинг 26 майдаги қарори билан Мирвоҳид Мирилясович Азимов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. 

 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, Мирвоҳид Азимов 26 май куни вазирлик жамоасига таништирилган.

 

46 ёшли дипломат 2020 йил кузидан буён Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

Мирвоҳид Азимов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро ҳуқуқ йўналиши бўйича бакалавриат ва магистратура босқичларини тамомлаган. У юридик фанлар номзоди ҳисобланади.

 

Шунингдек, у Ташқи ишлар вазирлиги тизимида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлиб, 4 йил давомида Пекин шаҳридаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти котибиятида ишлаган. Турли йилларда Ташқи ишлар вазирлигининг Шартнома-ҳуқуқий бошқармасига ҳам раҳбарлик қилган.

Ертўлада сақланган 5,6 млрд сўмлик дорилар: Наманганда яширин омбор фош этилди

Ертўлада сақланган 5,6 млрд сўмлик дорилар: Наманганда яширин омбор фош этилди

Жами 67 923 дона дори процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Ис газидан заҳарланиш хавфи: иситиш мавсумида қандай қоидаларга амал қилиш керак?

Ис газидан заҳарланиш хавфи: иситиш мавсумида қандай қоидаларга амал қилиш керак?

Энергетика вазирлиги иситиш мавсумида газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича огоҳлантириш берди.

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.