Ўзбекистон

Фарғонада эркак ер талашиб одамларга пичоқ билан таҳдид қилди

Болалар футбол майдонидаги ободонлаштириш ишлари вақтида ер масаласида келишмовчилик юзага келган.

Фарғонада эркак ер талашиб одамларга пичоқ билан таҳдид қилди

Фарғона вилоятининг Қува туманида ер масаласи сабаб келишмовчилик юзага келиб, фуқаро пичоқ билан таҳдид қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот берди.

 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 май куни Қува тумани “Султонобод” маҳалласида яшовчи фуқаро А.А. яшаш ҳудудидаги болалар футбол майдонида ободонлаштириш ишларини олиб бораётган маҳалладошлари Л.Ҳ. ҳамда Ҳ.А. билан ер майдони юзасидан тортишиб қолган.Маълум қилинишича, фуқаро ушбу ҳудудда ўзининг 8 метр ҳаққи борлигини билдириб, жанжал чиқарган ҳамда жамоат жойига совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган пичоқ олиб келган.

 

Фуқароларнинг мурожаатидан сўнг профилактика инспекторлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, келишмовчиликни бартараф этган. Шунингдек, фуқаро қўлида бўлган пичоқ тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Ҳодиса давомида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 185-2-моддаси (совуқ қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органига юборилган.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.