Маданият

Мардин Биенналеси 2026: қадимий шаҳар жаҳон замонавий санъати марказига айланди

21 июнга қадар давом этадиган 7-Мардин биенналеси дунёнинг қарийб 20 мамлакатидан 40 дан ортиқ ижодкорни бир майдонга жамламоқда.

Мардин Биенналеси 2026: қадимий шаҳар жаҳон замонавий санъати марказига айланди

 

Бугунги кунда Туркия нафақат сайёҳлик салоҳияти, балки санъат ва маданий тадбирлари билан ҳам дунё эътиборини тортмоқда. Мамлакатнинг турли ҳудудларида ўтказилаётган фестивал, биеннале ва санъат анжуманлари маҳаллий ҳамда халқаро сайёҳлар қизиқишини ошириб, Туркия маданий ҳаётига янги мазмун ва ранг-баранглик бахш этмоқда.  

 

Шу йилнинг 15 майидан 21 июнига қадар давом этадиган 7-Мардин биенналеси дунёнинг қарийб 20 мамлакатидан 40 дан ортиқ ижодкорни бир майдонга жамламоқда. Мазкур тадбир Мардин шаҳрининг ўзига хос тарихий-маданий муҳити, бетакрор меъморчилиги ва бой қадимий меросини танитиш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.

 

Халқаро Биенналелар Ассоциацияси (IBA) аъзоси бўлган Мардин биенналеси дастлаб 2010 йилда Жануби-шарқий Онадўлининг бебаҳо дурдонаси саналган Мардинни замонавий санъатнинг муҳим марказларидан бирига айлантириш мақсадида ташкил этилган. Лойиҳа санъат тили орқали минтақага янги қарашлар, ижодий ёндашувлар ва маданий тафаккур олиб киришни кўзда тутади.   

 

                                           

 

Туркия ва Европанинг қатор мамлакатларида кўплаб кўргазма ҳамда санъат лойиҳаларига раҳбарлик қилган Челенк Бафра бошчилигидаги ушбу биеннале бу йил “GÖKzemin” (“Осмон-замин”) мавзуси остида ўтказилмоқда.

 

Биеннале осмон ва замин, шахс ва жамият, ўтмиш ва келажак каби бир-бирига қарама-қарши кўринадиган тушунчалар ўртасидаги боғлиқликни бадиий талқин этади. Дастурдан турли санъат асарлари намойиши билан бир қаторда рассомлар иштирокидаги маҳорат дарслари, мутолаа ва муҳокама тадбирлари, ижодий учрашувлар ҳамда мусиқий чиқишлар ҳам ўрин олган.

 

Бу йилги биеннале аввалги йиллардан фарқли равишда ўз доирасини кенгайтириб, Эски Мардин билан чекланиб қолмай, бутун минтақа бўйлаб турли тарихий ва маданий масканларни қамраб олади. Тадбирлар қадимий Дара шаҳри, Дейрулзафарон монастири, Атеш бейлар ҳаммоми, Эски Мардиндаги Сакип Сабанжи музейи ҳамда қатор жамоат майдонларида ўтказилмоқда.

 

                                     

 

Мардин: тарих, маданият ва гастрономия уйғунлашган маскан

Қадимги цивилизациялар ва савдо йўллари чорраҳасида жойлашган Мардин Жануби-шарқий Онадўлининг яширин дурдоналаридан биридир. Кўпинча “очиқ осмон остидаги музей” дея таърифланадиган шаҳар минг йиллар давомида шаклланган Юқори Месопотамиянинг кўп қатламли маданий меросини ўзида мужассам этган. Шаҳарнинг меъморий қиёфасида турли халқлар ва маданиятларнинг изларини кўриш мумкин.

 

                                           

 

Мардиннинг энг машҳур тарихий обидалари қаторига Мардин Улужоме масжиди, Дейрулзафарон монастири, Мор Беҳнам черкови, Зинжирие ва Қосимия мадрасаси киради. Бундан ташқари, Мидят туманидаги Мор Габриел монастири ҳамда кўпинча “Месопотамиянинг Эфеси” деб аталадиган Дара қадимий шаҳри минтақанинг бой тарихий ва маданий мероси билан яқиндан танишиш имконини беради.

 

Мардиннинг бой маданий мероси унинг гастрономиясида ҳам ўз аксини топган. Анъанавий Мардин нонуштаси, маҳаллий зираворлар билан тайёрланадиган гўштли таомлар, географик кўрсаткичга эга сембусек ва ичли кўфте шаҳарнинг энг машҳур таомлари сирасига киради.

 

Қадимий обидалар, ўзига хос “аббара” йўлаклари, анъанавий “дибек” қаҳваси, нафис телкари услубидаги кумуш тақинчоқлар ҳамда тери парваришида қўлланиладиган табиий “биттим” совуни каби маҳаллий маҳсулотлар Мардин саёҳатини янада унутилмас қилади.

Ўзбекистон ва Озарбайжон олимлари учун янги имконият: Бокуда илмий меморандум имзоланди

Ўзбекистон ва Озарбайжон олимлари учун янги имконият: Бокуда илмий меморандум имзоланди

Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг муштарак тарихий мероси, ислом цивилизацияси ва илмий ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди.

BERNAMA: "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тадқиқотлар учун БМТ архивларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди"

BERNAMA: "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тадқиқотлар учун БМТ архивларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди"

Малайзиянинг BERNAMA миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказининг халқаро илмий ҳамкорлиги ва БМТ кутубхонаси ҳамда архивларидан фойдаланиш имкониятига бағишланган мақола эълон қилди.

Ислом цивилизацияси маркази Женевадаги БМТ қароргоҳида Марказий Осиёнинг илмий ва маънавий меросини тақдим этди

Ислом цивилизацияси маркази Женевадаги БМТ қароргоҳида Марказий Осиёнинг илмий ва маънавий меросини тақдим этди

Тадбирда Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий мероси, минтақанинг жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси ҳамда халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Кўргазмада тақдим этилган китоблар БМТ кутубхонасига совға қилинди.

Амир Темур ва Темурийлар мероси: Францияда халқаро илмий конференция ўтказилди

Амир Темур ва Темурийлар мероси: Францияда халқаро илмий конференция ўтказилди

Унда Соҳибқирон ва Темурийлар мероси, шунингдек, Ўзбекистон ва Франция олимлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон президенти ташаббусидан — Париждаги халқаро мулоқотгача: Ислом цивилизацияси маркази UNESCOда Мовароуннаҳр алломалари меросини тақдим этди

Ўзбекистон президенти ташаббусидан — Париждаги халқаро мулоқотгача: Ислом цивилизацияси маркази UNESCOда Мовароуннаҳр алломалари меросини тақдим этди

Унда 300 дан ортиқ олим, дипломат ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Россияда учинчи бор “Ўзбекистон маданияти кунлари” ташкил этилиб, тадбирлар давомида юртдошлар билан учрашувлар, маданий ҳамкорлик музокаралари ва ўзбек санъати намойишлари ўтказилди.

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

25–29 сентябрь кунлари Тошкентда “Турк киноси кунлари” бўлиб ўтади. Тадбирнинг очилиш маросимида Энгин Альтан Дузятан, Озге Гурел, Серкан Чаёглу ва Дениз Барут ўзбекистонлик мухлислар билан учрашади.

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Жорий йилнинг 14–21 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Кочанг, Борён, Сеул, Чонжу, Андонг ва Сунчон шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда.