Маданият

Ганжада Ўзбекистон ва Озарбайжон санъаткорлари иштирокида “Дўстлик” концерти бўлиб ўтди

Тадбир икки қардош халқ маданиятини ўзаро тарғиб этиш ҳамда дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшган маданий воқеа сифатида баҳоланди.

Ганжада Ўзбекистон ва Озарбайжон санъаткорлари иштирокида “Дўстлик” концерти бўлиб ўтди

Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази ташаббуси билан “Озарбайжон маданиятининг ёзги мактаби” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази, Ганжа-Дашкасан минтақавий маданият бошқармаси ҳамда Фикрат Амиров номидаги Ганжа давлат филармонияси ҳамкорлигида филармониянинг ёзги залида “Дўстлик” номли концерт дастури тақдим этилди.

 

 

Озарбайжон ва Ўзбекистон санъаткорларининг биргаликдаги чиқишлари намойиш этилган маданий тадбирда давлат ва санъат арбоблари, илм-фан ва маданият намояндалари, талабалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда маҳаллий аҳоли иштирок этди.

 

Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази директори Акиф Марифли лойиҳа Озарбайжон ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги маданий мулоқотни янада кенгайтириш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. 

 

 

У бундай ташаббуслар икки қардош халқнинг бой маданий меросини ўзаро тарғиб этишга, айниқса, Озарбайжон ва Ўзбекистон ёшлари ўртасидаги маданий, гуманитар ва дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этди.

 

Шунингдек, у икки халқ ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда стратегик шерикликни янада юқори даражага олиб чиқиш йўлида кўрсатаётган алоҳида эътибор ва сиёсий ирода учун Озарбайжон Республикаси Президенти жаноб Илҳом Алиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти жаноб Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.

 

 

Озарбайжоннинг Халқ артисти, Фикрат Амиров номидаги Ганжа давлат филармонияси директори Айгун Самадзода ҳамда Озарбайжон Миллий фанлар академияси Ганжа бўлими раисининг илмий ишлар ва рақамли ривожланиш бўйича ўринбосари, доцент Алимухтар Мухтаров ўз чиқишларида Озарбайжон ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги муносабатлар умумий тарихий илдизлар, бой маданий мерос, миллий-маънавий қадриятлар ва қадимий мусиқа анъаналарига асосланганини таъкидладилар. 

 

 

Қайд этилдики, бундай маданий лойиҳалар ёш авлоднинг миллий меросга садоқатини мустаҳкамлаш, халқларимиз ўртасидаги тарихий-маданий алоқаларни келажак авлодларга етказиш, шунингдек, икки мамлакатнинг илм-фан, маданият ва санъат намояндалари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга муҳим ҳисса қўшади.

 

Шундан сўнг тадбир ранг-баранг мусиқий-бадиий дастур билан давом этди. Концертда Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг “Харıбüлбüл” театр труппаси аъзолари ҳамда Фикрат Амиров номидаги Ганжа давлат филармонияси солистлари Озарбайжон ва Ўзбекистон маданиятининг бой мусиқа ва рақс намуналарини намойиш этдилар.

 

Умуман олганда, концерт дастури Озарбайжон ва Ўзбекистон ёшлари ўртасидаги ижодий алоқаларни кенгайтириш, икки қардош халқ маданиятини ўзаро тарғиб этиш ҳамда дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшган маданий воқеа сифатида баҳоланди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон олимлари учун янги имконият: Бокуда илмий меморандум имзоланди

Ўзбекистон ва Озарбайжон олимлари учун янги имконият: Бокуда илмий меморандум имзоланди

Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг муштарак тарихий мероси, ислом цивилизацияси ва илмий ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди.

BERNAMA: "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тадқиқотлар учун БМТ архивларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди"

BERNAMA: "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тадқиқотлар учун БМТ архивларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди"

Малайзиянинг BERNAMA миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказининг халқаро илмий ҳамкорлиги ва БМТ кутубхонаси ҳамда архивларидан фойдаланиш имкониятига бағишланган мақола эълон қилди.

Ислом цивилизацияси маркази Женевадаги БМТ қароргоҳида Марказий Осиёнинг илмий ва маънавий меросини тақдим этди

Ислом цивилизацияси маркази Женевадаги БМТ қароргоҳида Марказий Осиёнинг илмий ва маънавий меросини тақдим этди

Тадбирда Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий мероси, минтақанинг жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси ҳамда халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Кўргазмада тақдим этилган китоблар БМТ кутубхонасига совға қилинди.

Амир Темур ва Темурийлар мероси: Францияда халқаро илмий конференция ўтказилди

Амир Темур ва Темурийлар мероси: Францияда халқаро илмий конференция ўтказилди

Унда Соҳибқирон ва Темурийлар мероси, шунингдек, Ўзбекистон ва Франция олимлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон президенти ташаббусидан — Париждаги халқаро мулоқотгача: Ислом цивилизацияси маркази UNESCOда Мовароуннаҳр алломалари меросини тақдим этди

Ўзбекистон президенти ташаббусидан — Париждаги халқаро мулоқотгача: Ислом цивилизацияси маркази UNESCOда Мовароуннаҳр алломалари меросини тақдим этди

Унда 300 дан ортиқ олим, дипломат ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Россияда учинчи бор “Ўзбекистон маданияти кунлари” ташкил этилиб, тадбирлар давомида юртдошлар билан учрашувлар, маданий ҳамкорлик музокаралари ва ўзбек санъати намойишлари ўтказилди.

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

25–29 сентябрь кунлари Тошкентда “Турк киноси кунлари” бўлиб ўтади. Тадбирнинг очилиш маросимида Энгин Альтан Дузятан, Озге Гурел, Серкан Чаёглу ва Дениз Барут ўзбекистонлик мухлислар билан учрашади.

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Жорий йилнинг 14–21 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Кочанг, Борён, Сеул, Чонжу, Андонг ва Сунчон шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда.