Маданият

Улуғбек Қодиров VII Халқаро Лендок фильм фестивалида “Энг яхши актёр” деб топилди

Актёр мукофотга “Казбек” фильмидаги бош роли учун сазовор бўлган.

Улуғбек Қодиров VII Халқаро Лендок фильм фестивалида “Энг яхши актёр” деб топилди

Таниқли актёр Улуғбек Қодиров Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган VII Халқаро Лендок фильм фестивалида “Энг яхши актёр” номинацияси ғолиби бўлди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

 

Қодиров мазкур мукофотга режиссёр Акбар Бектурдиевнинг “Казбек” фильмидаги бош роли учун сазовор бўлган. Кинокартинада ўзбек ўғлони Мамадали Топволдиевнинг мардонавор жасорати, кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида ҳикоя қилинган.

 

Кинематография агентлиги Улуғбек Қодиров ва фильм режиссёри Акбар Бектурдиевни ушбу мукофот билан табриклаб, ижодий муваффақиятлар тилади.

Ислом цивилизацияси маркази Женевадаги БМТ қароргоҳида Марказий Осиёнинг илмий ва маънавий меросини тақдим этди

Ислом цивилизацияси маркази Женевадаги БМТ қароргоҳида Марказий Осиёнинг илмий ва маънавий меросини тақдим этди

Тадбирда Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий мероси, минтақанинг жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси ҳамда халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Кўргазмада тақдим этилган китоблар БМТ кутубхонасига совға қилинди.

Амир Темур ва Темурийлар мероси: Францияда халқаро илмий конференция ўтказилди

Амир Темур ва Темурийлар мероси: Францияда халқаро илмий конференция ўтказилди

Унда Соҳибқирон ва Темурийлар мероси, шунингдек, Ўзбекистон ва Франция олимлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон президенти ташаббусидан — Париждаги халқаро мулоқотгача: Ислом цивилизацияси маркази UNESCOда Мовароуннаҳр алломалари меросини тақдим этди

Ўзбекистон президенти ташаббусидан — Париждаги халқаро мулоқотгача: Ислом цивилизацияси маркази UNESCOда Мовароуннаҳр алломалари меросини тақдим этди

Унда 300 дан ортиқ олим, дипломат ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Россияда учинчи бор “Ўзбекистон маданияти кунлари” ташкил этилиб, тадбирлар давомида юртдошлар билан учрашувлар, маданий ҳамкорлик музокаралари ва ўзбек санъати намойишлари ўтказилди.

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

25–29 сентябрь кунлари Тошкентда “Турк киноси кунлари” бўлиб ўтади. Тадбирнинг очилиш маросимида Энгин Альтан Дузятан, Озге Гурел, Серкан Чаёглу ва Дениз Барут ўзбекистонлик мухлислар билан учрашади.

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Жорий йилнинг 14–21 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Кочанг, Борён, Сеул, Чонжу, Андонг ва Сунчон шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда.

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбекистон ва Буюк Британия мусиқа санъати, таълими ва индустрияси соҳаларида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишувларга эришди.

Тошкентда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилиниб, янги раҳбарлар тайинланди

Тошкентда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилиниб, янги раҳбарлар тайинланди

Йиғилишда соҳадаги камчиликлар танқид қилиниб, йил якунига қадар намунали кўрсаткичларга эришиш вазифаси белгиланди.