Маданият

Беларус Республикасида “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтмоқда

Минск шаҳридаги “Победа” кинотеатрида “Ўзбек киноси кунлари” тантанали равишда очилди. Ўзбек фильмлари беларус томошабинларига намойиш этилмоқда.

Беларус Республикасида “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 7–8 июль кунлари Беларус Республикасида “Ўзбекистон маданияти кунлари” юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур маданий тадбир икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, санъат ва маданият соҳасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда. 

 

 

Дастур доирасида Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков Беларус Республикаси маданият вазири Марат Марков билан учрашиб, маданият, кино, театр, музей, кутубхона, маданий таълим, креатив индустрия ва рақамлаштириш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. 

 

 

Томонлар қўшма ишчи гуруҳ ташкил этиш, маданий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда вазирликлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган “Йўл харитаси”ни амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар. Ташриф давомида делегация Минскдаги Беларус IT Парки ҳамда А. Глебов номидаги Минск давлат амалий санъат коллежи фаолияти билан танишди. Учрашувларда маданият соҳасини рақамлаштириш, сунъий интеллект ва замонавий технологияларни маданий  асраш, музей ва кутубхоналарни ривожлантириш ҳамда креатив индустрияга кенг жорий этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. 

 

 

Шунингдек, Минск шаҳридаги “Победа” кинотеатрида “Ўзбек киноси кунлари” тантанали равишда очилди. Тадбирда ўзбек ва беларус киноижодкорлари ҳамкорлиги, янги қўшма лойиҳалар ҳамда икки халқ ўртасидаги дўстлик алоқаларининг аҳамияти алоҳида эътироф этилди. Дастур доирасида ўзбек фильмлари беларус томошабинларига намойиш этилмоқда. 

 

 

Маданият кунлари доирасидаги асосий тадбирлардан бири сифатида 8 июль куни Минскдаги “Республика” саройида ўзбек санъат усталари иштирокида тантанали концерт дастури ҳамда “Янги Ўзбекистон” фото кўргазмаси бўлиб ўтади. Концерт дастурида ўзбек миллий ва замонавий санъатининг энг сара намуналари Беларус жамоатчилигига тақдим этилади. 

 

 

“Ўзбекистон маданияти кунлари” икки давлат ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ва маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, халқларни санъат ва маданият орқали янада яқинлаштириш йўлида муҳим аҳамият касб этмоқда.

custom img

Тошкентда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилиниб, янги раҳбарлар тайинланди

Йиғилишда соҳадаги камчиликлар танқид қилиниб, йил якунига қадар намунали кўрсаткичларга эришиш вазифаси белгиланди.

custom img

Ўзбекистон ва Греция 2026–2028 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастурини имзолади

Искандар Македонский ва Роксана тарихига бағишланган қўшма бадиий фильм яратиш ташаббуси илгари сурилди.

custom img

Ганжада Ўзбекистон ва Озарбайжон санъаткорлари иштирокида “Дўстлик” концерти бўлиб ўтди

Тадбир икки қардош халқ маданиятини ўзаро тарғиб этиш ҳамда дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшган маданий воқеа сифатида баҳоланди.

custom img

III Халқаро мақом санъати анжуманидаги танловда Гран-прини Ўзбекистон вакили қўлга киритди

Наманган шаҳрида YUNESKO ва АYSESKO шафелиги остида ўтказилган III Халқаро мақом санъати анжумани муваффақиятли якунланди.

custom img

Биз учун мақом ҳамма нарса — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири мақом санъати ўзбек халқининг маънавий мероси ва миллий ўзлигини намоён этувчи муҳим қадрият эканини таъкидлади.

custom img

Озарбайжон маданиятининг тарихий илдизлари ва мултикултурал қадриятлари

Озарбайжон ҳудуди қадим замонлардан Шарқ ва Ғарб ўртасида кўприк вазифасини бажаргани сабабли, бу ерда турли маданиятлар, динлар ва этник гуруҳларнинг ўзаро таъсири юз берган.

custom img

Мардин Биенналеси 2026: қадимий шаҳар жаҳон замонавий санъати марказига айланди

21 июнга қадар давом этадиган 7-Мардин биенналеси дунёнинг қарийб 20 мамлакатидан 40 дан ортиқ ижодкорни бир майдонга жамламоқда.

custom img

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида учта янги ўзбек анимацион филми намойиш этилади

Томошабинларга замонавий талқиндаги “Зумрад ва Қиммат”, Алишер Навоий асари асосида яратилган “Саховат” ҳамда “Бурч изидан” фильмлари тақдим этилади. Намойиш бепул бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"