Маданият

Тошкентда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилиниб, янги раҳбарлар тайинланди

Йиғилишда соҳадаги камчиликлар танқид қилиниб, йил якунига қадар намунали кўрсаткичларга эришиш вазифаси белгиланди.

Тошкентда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилиниб, янги раҳбарлар тайинланди

Тошкентда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотларнинг ижроси муҳокама қилиниб, пойтахт маданият бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди.

 

 

21 август куни маданият вазири Озодбек Назарбеков Тошкент шаҳрида соҳада амалга оширилаётган ишлар, ислоҳотларнинг ижроси ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.

 

Унда Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Азизхон Шовкатов, Маданият вазирлиги марказий аппарати раҳбарлари ҳамда пойтахтдаги маданият ва санъат соҳаси масъуллари иштирок этди.

 

 

Йиғилишда маданият марказлари фаолиятини трансформация қилиш, соҳага тадбиркорларни жалб этиш учун имтиёзлар жорий этиш, маданият, санъат ва адабиёт йўналишларида 21 та ижодий бирлашма ташкил этиш каби ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

 

Шунингдек, болалар мусиқа мактаблари ўқитувчиларининг иш ҳақи умумтаълим мактаблари ўқитувчилари маошига тенглаштирилгани, 16 та ихтисослаштирилган мактаб-интернат ва 3 та олий мактаб ташкил этилгани таъкидланди. Ижодкор ёшлар ва устозларни молиявий рағбатлантириш, уй-жой, ижара ҳақи, даволаниш ҳамда тиббий суғурта бўйича қатор имтиёзлар белгиланган.

 

Вазир Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг ижроси етарли даражада эмаслигини танқид қилди. У соҳа ходимлари 2026 йил 21 апрелдаги 150-сон қарор ва 2 июндаги 103-сон Фармонда белгиланган вазифаларни чуқур ўзлаштириб, уларни амалиётга самарали татбиқ этиши зарурлигини таъкидлади.

 

 

Йиғилишда кадрлар масаласи ҳам кўриб чиқилди.

 

Бекзод Бахромов Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунгача мазкур бошқармада раҳбар ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

 

 

Шукурилло Исроилов эса Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар “Ўзбекконсерт” давлат муассасасида бадиий сўз устаси бўлиб ишлаган.

 

 

Йиғилиш якунида Тошкент шаҳри йил охиригача маданият ва санъат соҳасининг барча йўналишларида намунали кўрсаткичларга эришиши лозимлиги таъкидланди. Янги тайинланган раҳбарлар зиммасига ислоҳотларни самарали амалга ошириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича вазифалар юклатилди.

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Россияда учинчи бор “Ўзбекистон маданияти кунлари” ташкил этилиб, тадбирлар давомида юртдошлар билан учрашувлар, маданий ҳамкорлик музокаралари ва ўзбек санъати намойишлари ўтказилди.

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

25–29 сентябрь кунлари Тошкентда “Турк киноси кунлари” бўлиб ўтади. Тадбирнинг очилиш маросимида Энгин Альтан Дузятан, Озге Гурел, Серкан Чаёглу ва Дениз Барут ўзбекистонлик мухлислар билан учрашади.

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Жорий йилнинг 14–21 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Кочанг, Борён, Сеул, Чонжу, Андонг ва Сунчон шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда.

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбекистон ва Буюк Британия мусиқа санъати, таълими ва индустрияси соҳаларида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишувларга эришди.

Улуғбек Қодиров VII Халқаро Лендок фильм фестивалида “Энг яхши актёр” деб топилди

Улуғбек Қодиров VII Халқаро Лендок фильм фестивалида “Энг яхши актёр” деб топилди

Актёр мукофотга “Казбек” фильмидаги бош роли учун сазовор бўлган.

Ўзбекистон ва Греция 2026–2028 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастурини имзолади

Ўзбекистон ва Греция 2026–2028 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастурини имзолади

Искандар Македонский ва Роксана тарихига бағишланган қўшма бадиий фильм яратиш ташаббуси илгари сурилди.

Ганжада Ўзбекистон ва Озарбайжон санъаткорлари иштирокида “Дўстлик” концерти бўлиб ўтди

Ганжада Ўзбекистон ва Озарбайжон санъаткорлари иштирокида “Дўстлик” концерти бўлиб ўтди

Тадбир икки қардош халқ маданиятини ўзаро тарғиб этиш ҳамда дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшган маданий воқеа сифатида баҳоланди.

Беларус Республикасида “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтмоқда

Беларус Республикасида “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтмоқда

Минск шаҳридаги “Победа” кинотеатрида “Ўзбек киноси кунлари” тантанали равишда очилди. Ўзбек фильмлари беларус томошабинларига намойиш этилмоқда.

Тошкентда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилиниб, янги раҳбарлар тайинланди | Zamon.uz