Маданият

Биз учун мақом ҳамма нарса — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири мақом санъати ўзбек халқининг маънавий мероси ва миллий ўзлигини намоён этувчи муҳим қадрият эканини таъкидлади.

Биз учун мақом ҳамма нарса — Озодбек Назарбеков

Наманганда ўтказилаётган Халқаро мақом санъати анжумани доирасида ОАВ вакилларига интервью берган Маданият вазири мақом санъатини ўзбек халқининг маънавий ва маданий бойлиги сифатида таърифлади. Бу ҳақда Zamon.uz мухбири хабар бермоқда.

 

Озодбек Назарбековнинг таъкидлашича, мақом ўзида тарбия, маърифат, тарих ва инсоний қадриятларни мужассам этган бўлиб, миллатнинг дунёдаги ҳеч кимга ўхшамайдиган қирраларини намоён этади. У мақомни илмий асослари мустаҳкам, чуқур ўрганишни талаб қиладиган мукаммал санъат тури эканини қайд этди.

 

"Биз учун мақом ҳамма нарса. Биз ўзбек халқи учун мақом айнан ҳамма нарса. Бу айнан тарбия, бу маърифат, бу инсонийлик, бу эзгулик, бу яхшилик. Илм ҳамма нарса бор. Мақом ичида ҳамма нарса бор. Тарихимиз ҳам бор ва энг муҳими, миллатимизнинг шакли бор. Мақом мақомимизда айнан бизнинг ҳеч кимга ўхшамаган қиррамизни айнан мақомда кўрсатишимиз мумкин", деди вазир.

 

Шунингдек, вазир ёшлар орасида мақомга қизиқишни янада ошириш зарурлигини таъкидлаб, бу  асраб-авайлаш ва келажак авлодга тўлиқ етказиш муҳимлигини билдирди.

 

Ўзбекистон ва Озарбайжон олимлари учун янги имконият: Бокуда илмий меморандум имзоланди

Ўзбекистон ва Озарбайжон олимлари учун янги имконият: Бокуда илмий меморандум имзоланди

Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг муштарак тарихий мероси, ислом цивилизацияси ва илмий ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди.

BERNAMA: "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тадқиқотлар учун БМТ архивларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди"

BERNAMA: "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тадқиқотлар учун БМТ архивларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди"

Малайзиянинг BERNAMA миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказининг халқаро илмий ҳамкорлиги ва БМТ кутубхонаси ҳамда архивларидан фойдаланиш имкониятига бағишланган мақола эълон қилди.

Ислом цивилизацияси маркази Женевадаги БМТ қароргоҳида Марказий Осиёнинг илмий ва маънавий меросини тақдим этди

Ислом цивилизацияси маркази Женевадаги БМТ қароргоҳида Марказий Осиёнинг илмий ва маънавий меросини тақдим этди

Тадбирда Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий мероси, минтақанинг жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси ҳамда халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Кўргазмада тақдим этилган китоблар БМТ кутубхонасига совға қилинди.

Амир Темур ва Темурийлар мероси: Францияда халқаро илмий конференция ўтказилди

Амир Темур ва Темурийлар мероси: Францияда халқаро илмий конференция ўтказилди

Унда Соҳибқирон ва Темурийлар мероси, шунингдек, Ўзбекистон ва Франция олимлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон президенти ташаббусидан — Париждаги халқаро мулоқотгача: Ислом цивилизацияси маркази UNESCOда Мовароуннаҳр алломалари меросини тақдим этди

Ўзбекистон президенти ташаббусидан — Париждаги халқаро мулоқотгача: Ислом цивилизацияси маркази UNESCOда Мовароуннаҳр алломалари меросини тақдим этди

Унда 300 дан ортиқ олим, дипломат ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Россияда учинчи бор “Ўзбекистон маданияти кунлари” ташкил этилиб, тадбирлар давомида юртдошлар билан учрашувлар, маданий ҳамкорлик музокаралари ва ўзбек санъати намойишлари ўтказилди.

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

25–29 сентябрь кунлари Тошкентда “Турк киноси кунлари” бўлиб ўтади. Тадбирнинг очилиш маросимида Энгин Альтан Дузятан, Озге Гурел, Серкан Чаёглу ва Дениз Барут ўзбекистонлик мухлислар билан учрашади.

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Жорий йилнинг 14–21 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Кочанг, Борён, Сеул, Чонжу, Андонг ва Сунчон шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда.