Маданият

Ўзбекистон ва Греция 2026–2028 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастурини имзолади

Искандар Македонский ва Роксана тарихига бағишланган қўшма бадиий фильм яратиш ташаббуси илгари сурилди.

Ўзбекистон ва Греция 2026–2028 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастурини имзолади

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков хизмат сафари доирасида Грецияда бўлиб, Греция маданият вазири Лина Мендони билан музокаралар ўтказди.

 

 

Афина шаҳрида бўлиб ўтган учрашув якунида Ўзбекистон ва Греция ҳукуматлари ўртасида 2026–2028 йилларга мўлжалланган Маданий ҳамкорлик дастури имзоланди. Томонлар ҳужжат икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни тизимли ривожлантириш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

 

Музокараларда ҳамкорлик дастурининг амалий ижросини таъминлаш мақсадида қўшма “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олинди. Унда амалга ошириладиган тадбирлар, муддатлар ва масъул ташкилотлар белгиланади.

 

 

Шунингдек, томонлар Грецияда “Ўзбекистон маданияти ҳафталиги” ва Ўзбекистонда “Греция маданияти ҳафталиги”ни мунтазам ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Ушбу тадбирлар доирасида концертлар, театр томошалари, кўргазмалар, кино кунлари, ҳунармандчилик ва миллий таомлар тақдимотларини ташкил этиш режалаштирилган.

 

Учрашувда музейлар ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш, тарихий-маданий  асраш, қўшма кўргазмалар ва реставрация лойиҳаларини амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Греция олимлари иштирокида қўшма археологик экспедицияларни ташкил этиш, шунингдек, Искандар Македонский ва Роксана тарихига бағишланган қўшма бадиий фильм яратиш ташаббуси илгари сурилди.

 

 

Томонлар ёш ижодкорлар, дизайнерлар, мусиқачилар ва санъат вакиллари учун алмашинув дастурларини йўлга қўйиш ҳамда креатив индустриялар соҳасида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ҳам фикр алмашди.

 

Учрашув якунида икки мамлакат вакиллари имзоланган ҳамкорлик дастури Ўзбекистон ва Греция ўртасидаги маданият, санъат, илм-фан ва креатив соҳалардаги узоқ муддатли стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашига ишонч билдирди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон олимлари учун янги имконият: Бокуда илмий меморандум имзоланди

Ўзбекистон ва Озарбайжон олимлари учун янги имконият: Бокуда илмий меморандум имзоланди

Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг муштарак тарихий мероси, ислом цивилизацияси ва илмий ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди.

BERNAMA: "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тадқиқотлар учун БМТ архивларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди"

BERNAMA: "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тадқиқотлар учун БМТ архивларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди"

Малайзиянинг BERNAMA миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказининг халқаро илмий ҳамкорлиги ва БМТ кутубхонаси ҳамда архивларидан фойдаланиш имкониятига бағишланган мақола эълон қилди.

Ислом цивилизацияси маркази Женевадаги БМТ қароргоҳида Марказий Осиёнинг илмий ва маънавий меросини тақдим этди

Ислом цивилизацияси маркази Женевадаги БМТ қароргоҳида Марказий Осиёнинг илмий ва маънавий меросини тақдим этди

Тадбирда Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий мероси, минтақанинг жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси ҳамда халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Кўргазмада тақдим этилган китоблар БМТ кутубхонасига совға қилинди.

Амир Темур ва Темурийлар мероси: Францияда халқаро илмий конференция ўтказилди

Амир Темур ва Темурийлар мероси: Францияда халқаро илмий конференция ўтказилди

Унда Соҳибқирон ва Темурийлар мероси, шунингдек, Ўзбекистон ва Франция олимлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон президенти ташаббусидан — Париждаги халқаро мулоқотгача: Ислом цивилизацияси маркази UNESCOда Мовароуннаҳр алломалари меросини тақдим этди

Ўзбекистон президенти ташаббусидан — Париждаги халқаро мулоқотгача: Ислом цивилизацияси маркази UNESCOда Мовароуннаҳр алломалари меросини тақдим этди

Унда 300 дан ортиқ олим, дипломат ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Россияда учинчи бор “Ўзбекистон маданияти кунлари” ташкил этилиб, тадбирлар давомида юртдошлар билан учрашувлар, маданий ҳамкорлик музокаралари ва ўзбек санъати намойишлари ўтказилди.

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

25–29 сентябрь кунлари Тошкентда “Турк киноси кунлари” бўлиб ўтади. Тадбирнинг очилиш маросимида Энгин Альтан Дузятан, Озге Гурел, Серкан Чаёглу ва Дениз Барут ўзбекистонлик мухлислар билан учрашади.

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Жорий йилнинг 14–21 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Кочанг, Борён, Сеул, Чонжу, Андонг ва Сунчон шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда.