Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги ўйинлари 220 та мактабда намойиш этилади

Мамлакат бўйлаб умумтаълим мактабларида “Мухлислар майдони” лойиҳаси ташкил этилади.

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги ўйинлари 220 та мактабда намойиш этилади

Жорий йилнинг июнь–июль ойларида бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакат бўйлаб умумтаълим мактабларида “Мухлислар майдони” лойиҳаси ташкил этилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

 

Лойиҳа доирасида 220 та мактабда футбол томошалари учун зарур шароитлар яратилади ҳамда Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйинлари катта экранларда жонли эфирда намойиш этилади.

 

Мазкур масканларда ўқувчилар, ота-оналар ва барча футбол ихлосмандлари терма жамоа учрашувларини биргаликда томоша қилиш имкониятига эга бўлади.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги ўйинлари Тошкент вақти билан қуйидаги жадвал асосида ўтказилади:

 

Ўзбекистон — Колумбия (18 июнь, соат 07:00);

 

Ўзбекистон — Португалия (23 июнь, соат 22:00);

 

Ўзбекистон — Конго (28 июнь, соат 04:30).

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.