Жаҳон

Италияда тўрт нафар мигрант машинасида тириклайин ёқиб юборилди

Қурбонларнинг уч нафари афғонистонлик ва бир нафаи покистонлик бўлган.

Италияда тўрт нафар мигрант машинасида тириклайин ёқиб юборилди

 

Италиянинг Калабрия минтақасидаги Амендолара шаҳрида содир бўлган мудҳиш жиноят оқибатида тўрт нафар мигрант ҳалок бўлди. Маҳаллий прокуратура маълумотларига кўра, ҳодиса юзасидан икки нафар Покистон фуқароси оғирлаштирувчи ҳолатлардаги қотилликда гумонланиб ҳибсга олинган.

 

The Guardian'нинг маълум қилишича, фожиа ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳудудида содир бўлган. Кузатув камералари тасвирларида гумонланувчилар автомобилга ёнувчи суюқлик сепиб, сўнг унга ўт қўйгани акс этган. Дастлабки маълумотларга кўра, автомобил эшиклари қулфлангани сабабли ичкаридаги шахслар ташқарига чиқа олмаган.

 

Ҳодиса оқибатида уч нафар Афғонистон ва бир нафар Покистон фуқароси ҳалок бўлган. Автомобилдаги яна бир афғонистонлик эркак эса юкхона орқали чиқиб кетишга муваффақ бўлган. У куйиш жароҳатлари билан қутқариб қолинган.

 

Омон қолган шахснинг сўзларига кўра, у ва ҳалок бўлган ҳамкасблари қишлоқ хўжалиги ишларида меҳнат қилган. У айрим шахслар томонидан мунтазам таҳдидлар бўлгани ва мигрантлар меҳнатидан ноқонуний фойдаланилгани ҳақида кўрсатма берган.

 

Аввалроқ, АҚШда НУЖ тадқиқотлари билан шуғулланган 11 та олим бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган эди.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.