Ўзбекистон

Андижонда 4 нафар эгизак туғилди

Кўп ҳомилали туғруқ натижасида уч ўғил ва бир қиз дунёга келди.

Андижонда 4 нафар эгизак туғилди

 

Андижон вилоятида истиқомат қилувчи аёл бир йўла 4 нафар эгизак — уч нафари ўғил ва бир қизалоқ дунёга келтирди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон вилояти филиалида ноёб туғруқ муваффақиятли амалга оширилган.

 

Андижон шаҳридаги “Ғайрат” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Одинахон Муҳаммаджонова 2-июн куни кўп ҳомилали ҳомиладорлик ташхиси билан мазкур тиббиёт муассасасига ётқизилган. Бир неча кунлик тиббий кузатувдан сўнг муддатидан олдин туғруқ ташхиси асосида кесарча кесиш амалиёти ўтказилган.

 

Туғруқ жараёни малакали акушер-гинекологлар, неонатологлар ва реаниматологлар иштирокида муваффақиятли якунланган. Натижада уч нафар ўғил ва бир нафар қизалоқ дунёга келган.

 

Чақалоқларнинг вазни мос равишда 2415 грамм, 1730 грамм, 2405 грамм ва 1885 граммни ташкил этган.

 

Мутахассислар маълумотига кўра, айни пайтда она ва чақалоқларнинг саломатлик ҳолати қониқарли бўлиб, улар шифокорлар назорати остида парвариш қилинмоқда.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.