Жаҳон

Италияда Исроил вазирига нисбатан тергов бошланди

Тергов Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказиш мақсадида йўлга чиққан “Сумуд” флотилиясининг қўлга олиниши билан боғлиқ.

Италияда Исроил вазирига нисбатан тергов бошланди

 

Италия прокуратураси Исроилнинг миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирга нисбатан тергов бошлади. Суриштирув Ғазога гуманитар ёрдам олиб бораётган “Сумуд” флотилияси фаолларининг қўлга олиниши ва уларга нисбатан муомала билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан олиб борилмоқда. Бу ҳақда Италиянинг Аnsа агентлиги хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, Рим прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов Исроилнинг Ашдод Порт портида сақланган фаоллар билан боғлиқ воқеаларни қамраб олади. Хусусан, қўлга олинганларнинг қўллари орқадан боғланган ҳолда сақлангани ҳақидаги маълумотлар ўрганилмоқда.

 

Тергов доирасида Исроил куч тузилмаларининг кемаларни тўхтатиш, кўздан кечириш ва фаолларни ҳибсга олиш жараёнидаги ҳаракатлари ҳам текширилмоқда. Ушланганлар орасида Италия фуқаролари ҳам бўлгани айтилмоқда.

 

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, терговчилар эҳтимолий қийноқлар, ноқонуний ҳибс ва одам ўғирлаш билан боғлиқ айбловларни ҳам кўриб чиқмоқда. Фаоллар манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокатлар айрим ҳибсга олинганлар қийноққа солингани ва жинсий зўравонликка дуч келганини даъво қилган.

 

Эслатиб ўтамиз, май ойида Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказиш мақсадида йўлга чиққан “Сумуд” флотилияси халқаро сувларда Исроил ҳарбий-денгиз кучлари томонидан тўхтатилган эди. Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ўшанда 430 нафар фаол қўлга олинганини маълум қилган.

 

Шунингдек, Италия прокуратураси аввалроқ халқаро сувларда Италия фуқароларининг қўлга олиниши ҳолати юзасидан ҳам алоҳида тергов бошлаган эди. Ҳодиса бўйича учта расмий шикоят келиб тушгани билдирилган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.