Ўзбекистон

Мудофаа тизими ходимларининг маоши 70 фоизгача оширилади

Шунингдек, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари негизида Ҳарбий-ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилади.

Мудофаа тизими ходимларининг маоши 70 фоизгача оширилади

 

Ўзбекистонда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, юқори аниқликдаги қуроллар ҳамда ҳарбий авиацияни самарали қўллашга қаратилган янги ислоҳотлар амалга оширилади. Бу ҳақда Мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳаммедов маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Президент томонидан 8 июн куни имзоланган фармонга мувофиқ, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги негизида Ҳарбий-ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилади.

 

Мазкур қарор ҳарбий авиация имкониятларини янада кенгайтириш, қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш ҳамда замонавий таҳдидларга тезкор жавоб қайтариш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.

 

Фармон билан юқори аниқликдаги қуроллар билан жиҳозланган авиация техникалари, учувчисиз авиация комплекслари ва замонавий ҳарбий воситалар билан қуролланган янги бўлинмаларни ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган.

 

Шунингдек, ҳужжатда ҳарбий хизматчилар ва мудофаа ишлари органлари фуқаро ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш чоралари ҳам назарда тутилган. Жумладан, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларга турар жой ижараси учун тўланадиган пул компенсацияси 25 фоизга оширилади.

 

Бундан ташқари, мудофаа ишлари органлари фуқаро ходимларининг иш ҳақи 2026 йил 1 июлдан 20 фоизга, 2027 йил 1 январдан эса қўшимча равишда яна 50 фоизга оширилиши белгиланди.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Аниқланишича, фермер хўжалиги раҳбари минерал ўғит етказиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 20 минг АҚШ доллари олган.