Спорт

Ўзбекистон Нидерландияга 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди

Нью-Йоркда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Нидерландия Коди Гакпонинг дубли эвазига ғалаба қозонди.

Ўзбекистон Нидерландияга 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Нидерландияга 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

 

АҚШнинг New York City шаҳридаги “Icahn” стадионида бўлиб ўтган баҳснинг биринчи бўлими нидерландиялик футболчиларнинг устунлиги остида кечган. Учрашувнинг 31-дақиқасида ўзбекистонлик ҳимоячи Жаҳонгир Ўрозов жарима майдони ичида қоида бузган ва ҳакам пенальти белгилаган. 32-дақиқада Коди Гакпо ушбу имкониятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очган.

 

Иккинчи бўлимда Ўзбекистон терма жамоаси ўйин ташаббусини қўлга олишга ҳаракат қилган. Баҳснинг 86-дақиқасида Нидерландия футболчиларидан бири қўл билан ўйнагани учун майдондан четлатилган. Шундан сўнг ўзбекистонлик футболчилар сон жиҳатдан устунликка эга бўлган.

 

Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Ўзбекистон босимни кучайтирган ва 90+1-дақиқада Игорь Сергеев рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирган.

 

Бироқ баҳснинг сўнгги сонияларида яна пенальти белгиланган. 90+7-дақиқада Коди Гакпо иккинчи бор аниқ зарба йўллаб, дубль муаллифига айланган ва жамоасига ғалаба келтирган.

 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан ўтказилган навбатдаги назорат учрашувини мағлубият билан якунлади.

 

Аввалроқ “оқ бўрилар” Канада терма жамоасига ҳам 2:0 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Ўзбекистон Нидерландияга 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди | Zamon.uz