Жиноят

Тошкентда аёл ҳайдовчини ҳақорат қилган эркак 15 суткага қамалди

Жабрланувчи аёлга ҳимоя ордери берилди.

Тошкентда аёл ҳайдовчини ҳақорат қилган эркак 15 суткага қамалди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида икки ҳайдовчи ўртасида юзага келган жанжал ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Воқеа акс этган видеода эркак ҳайдовчининг аёлни ҳақорат қилаётгани ҳамда унинг телефонини тортиб олишга урингани кўринган.

 

Пойтахт ИИББ маълум қилишича, ҳодиса 8 июнь куни Учтепа туманидаги Ҳақиқат кўчасида содир бўлган. 41 ёшли Nexia 3 ҳайдовчиси М.Ш. ва 34 ёшли Т.Ф. ўртасида йўл ҳаракати жараёнида келишмовчилик келиб чиққан. Шундан сўнг эркак ҳайдовчи жамоат жойида ҳақоратомуз сўзлар ишлатиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузган.

 

Ҳолат юзасидан М.Ш.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

 

Жиноят ишлари бўйича туман суди қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан 15 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

 

Суд жараёнида жабрланувчи аёл воқеадан сўнг руҳий босимни бошидан кечирганини билдирган. Шунингдек, унга ҳимоя ордери берилган.

 

Маълум қилинишича, судда сўзга чиққан эркак ҳайдовчи ўз қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчидан кечирим сўраган ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини айтган.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.