Ўзбекистон

Самарқандда ўқитувчилар энди кўчалардаги дарахт ва тротуарларни ҳам кузатади

Вилоят ҳокимининг таъкидлашича кўчалардаги тозалик, дарахтлар ҳолати ва ногиронлар учун яратилган шароитлар ўқитувчилар томонидан ўрганиб борилади.

Самарқандда ўқитувчилар энди кўчалардаги дарахт ва тротуарларни ҳам кузатади

 

Самарқанд вилоятида шаҳар кўчаларини олий таълим муассасаларига бириктириш ва уларнинг ҳолатини мунтазам мониторинг қилиб бориш бўйича янги ташаббус илгари сурилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг олий таълим муассасалари ректорлари билан ўтказган учрашувида маълум қилинди.

 

Учрашув давомида ёшлар салоҳиятини ҳудудларни ривожлантиришга йўналтириш, шаҳар инфратузилмасини яхшилаш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларига илмий ва тизимли ёндашувларни татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Вилоят ҳокимининг таъкидлашича, ҳар бир олий таълим муассасасига унинг имконияти, талабалари сони ва ҳудуднинг ҳажмидан келиб чиқиб бир ёки бир нечта кўча бириктирилади. Бунда олийгоҳлардан кўчаларни ободонлаштириш ёки молиялаштириш талаб этилмайди. Уларнинг асосий вазифаси кўчалар ҳолатини ўрганиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат бўлади.

 

Режага кўра, бириктирилган педагог ва талабалар ҳар куни тегишли кўчаларда юриб, ҳудуднинг тозалиги, дарахт ва буталарнинг ҳолати, суғориш тизими, пиёдалар йўлаклари, йўл инфратузилмаси, ногиронлиги бўлган фуқаролар учун яратилган қулайликлар ҳамда бошқа долзарб масалаларни кузатиб боради.

 

Шунингдек, қаерда дарахтлар қуриётгани, қайси ҳудудларда янги кўчат экиш зарурлиги, яшил ҳудудларни қандай тартибда шакллантириш мумкинлиги юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилади. Кўчаларни кўкаламзорлаштиришда ландшафт ва дизайн элементларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши кўзда тутилмоқда.

 

Мазкур ташаббус доирасида ҳар бир кўча бўйича алоҳида “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, унда мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш механизмлари акс эттирилади. Аниқланган камчиликлар эса ободонлаштириш ва коммунал хизматлар учун масъул ташкилотларга тақдим этилади.

 

Вилоят раҳбари ушбу ёндашув бир марталик ҳашарлар амалиётидан воз кечиб, атроф-муҳитга доимий ва тизимли ғамхўрлик қилиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилишини таъкидлади. Қайд этилишича, ёш олимлар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар салоҳиятидан фойдаланиш орқали шаҳар муҳитини янада қулай, эстетик ва замонавий кўринишга келтириш мумкин.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"